«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан талабаларнинг ёзги таътилда фойдали меҳнат билан банд бўлишига кўмаклашиш мақсадида “Бунёдкор” меҳнат гуруҳлари ташкил этилмоқда.
Навоий вилоятида 500 дан зиёд талаба ушбу лойиҳада иштирок этмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Ёзги таътилни фойдали меҳнат билан мазмунли ўтказишга қарор қилган Навоий давлат педагогика ва кончилик институтларининг талабалари “Бунёдкор” қурилиш гуруҳларига жалб қилинди. Улар Навоийдаги эркин индустриал-иқтисодий зона ҳамда вилоят марказида “Темур Малик” масъулияти чекланган жамияти барпо этаётган “Ёшлар уйи” қурилишида, Навоий кон-металлургия комбинати тизимидаги саноат корхоналарида меҳнат қилмоқдалар.
– Ушбу лойиҳа ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларда мустақил фаолият юритиш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этаётир, – дейди Навоий давлат педагогика институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси Ризамат Ҳайитов.
– Ёшларимизнинг ушбу гуруҳга қизиқиши йилдан-йилга ортмоқда. 200 нафардан зиёд талабаларимиз қурилиш ишларида қатнашаётган бўлса, юздан зиёд йигит-қиз вилоятимиздаги “Кончи”, “Орлёнок”, “Шаббода”, “Офтобжон” каби ўн иккита оромгоҳда ишламоқда. Ёшларимизнинг унумли ишлаши, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган.