Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси томонидан сенаторлар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг раҳбар ҳодимлари, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларидан келган бир қатор тегишли ташкилот вакиллари иштирокида вилоятимизда ўтказилган ҳудудий семинар республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг қамровли дастурини бажаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрнини муҳокама қилишга бағишланди. Семинар иштирокчиларига Инсон тараққиёти концепциясининг моҳияти, ҳозирги босқичда глобаллашув муаммолари, маҳаллий вакиллик ҳокимияти ор ганларининг минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишдаги вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.
- Инсон тараққиётини белгиловчи омилларни юксалтириш ҳар бир фуқаронинг етук иқтисодий турмуш фаровонлигига эришишида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли бу борада лоқайд бўлмаслигимиз лозим, - дея таъкидлаб ўтди ўз сўзида семинарда иштирок этган БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Анита Нироди.
Инсон тараққиёти концепцияси нуқтаи-назаридан қараганда, соғлиқни сақлаш, таълим, иш билан бандлик, тадбиркорликни ва маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан ҳамда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли семинарда минтақада сув ва экология, қишлоқни ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш, жаҳон молиявий - иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида ҳам кўплаб фикрлар айтилиб, қатнашчиларга тушунчалар берилди. Шу билан бир қаторда маҳаллий ҳокимият органларининг барқарор иқтисодий ўсишини, аҳолининг иш билан бандлигини, унинг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифалари ҳам кўриб чиқилди.
Семинарда вилоятимиз ҳокими Э. Турдимов иштирок этиб, ўз сўзида қатнашчиларга вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар, ташкил этилган ЭИИЗ ҳақида қисқача маълумот берди.

Руслан Сабуров,
"Дўстлик байроғи" мухбири.
"Дўстлик байроғи" мухбири.