Яна бир ўқув семинари ҳақида

Яқинда Навоий компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1112-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг лойиҳаларини ваколатли органлардан бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг туман ва шаҳар ҳокимлигидан тегишли вакиллар иштирок этди.