Спортнинг оммавийлигини ошириш, хотин-қизларнинг оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш юзасидан вилоятимизда изчил иш олиб борилаяпти. Турли спорт мусобақаларида уларнинг муваффақиятли иштирок этишаётгани ана шу эътиборнинг натижасидир. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ишчи-ходимлари ва хотин-қизларининг анъанавий III спартакиадаси ҳам вилоятимизда оммавий спорт турларини ривожлантиришда, салмоқли ютуқларнинг қўлга киритилишида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Спартакиада Конимех тумани иқтисодиёт-қурилиш коллежида бўлиб ўтди. Унда шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, арқон тортиш, армрестлинг спорт турлари бўйича 11 жамоа баҳс олиб борди.
Мусобақаларда НДПИ ҳузуридаги академик лицей жамоаси муваффақиятли қатнашди. М. Улуғова шахмат бўйича, Х. Ҳалимова ва А. Хидиров арқон тортиш бўйича биринчи ўринни эгаллашган бўлишса, Қ. Шерхолов шашкадан, Х. Ҳалимова стритболдан иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Fолиб ва совриндорлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дипломлар, қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.