- Вилоят хакида
- Ташкилий тузулма
- Ҳудудлар ҳақида
- Кўрсаткичлар
- Хисоботлар
- Макроиқтисодий кўрсаткичлар
- Молиявий аҳвол
- Саноат
- Модернизация
- Маҳаллийлаштириш
- Кўп қаватли уйларни таъмирлаш
- Хусусийлаштириш
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
- Коммунал соҳа
- Қишлоқ хўжалиги
- Ташки иқтисодий алоқалар
- Инвестиция дастури ижроси тўғрисида
- Қўшма корхоналар фаолияти
- Ижтимоий соҳа
- Максадли дастурлар
- Меъёрий хужжатлар
- Тадбирлар
- Фото галерея
- Инвестицион мухит
Карор ва Фармойишлар
Валюталар курси
Сўровнома
Бошка сайтлар
- Ўзбекистон Республикасининг Хукумат портали
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис конунчилик полатаси
- Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги
- АКТни ривожлантириш бўйича мувофиклаштириш кенгаши
- Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
- infoCOM.UZ журнали
Regionlar
Навоий шаҳри
Навоий шаҳри вилоят маркази бўлиб, у Кармана туманининг жанубий шарқий қисмида, Зарафшон водийсининг ғарб томонида жойлашган. Шаҳар атрофи тоғлардан иборат бўлиб, ғарбдан шарққача тоғлар баландлиги ўзгаради. Ғарб томондан ҳудуд Қизилқум қумликлари билан, шимолдан Қоратоғ тоғи, шарқ ва жанубдан Зиёвуддин тоғ тизмалари билан ўралган.
Шаҳарнинг туб аҳолиси ўзбеклардир. Ўзбеклар 92086 киши (73,2 фоиз), руслар 20757 киши (16,5 фоиз), қозоқлар 1635 киши (1,3 фоиз) ва бошқа миллат вакиллари 11322 киши (9,0 фоиз)ни ташкил этади. Жами аҳоли 125800 кишидан иборат. Шу жумладан, «Тинчлик» шаҳарчасида 3209 киши истиқомат қилади. Жами аҳоли таркибининг 51,3 фоизини ёки 64535 нафарини аёллар ва 48,7 фоизини ёки 61265 нафарини эркаклар ташкил қилади.
Навоий шаҳар иқтисодиётида саноат соҳаси катта ўрин тутади. Шаҳарда Республикамизнинг иқтисодиётига, ишлаб чиқаришига ўлкан ҳисса қўшадиган йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Булар: Навоий кон металлургия комбинати, “Қизилқумсемент” очиқ аксиядорлик жамияти, “Навоиязот” аксиядорлик жамияти, “Електрокимё” каби корхоналардир.
Зарафшон шаҳри
2005 йилда ўзининг 40 йиллигини нишонлаган навқирон ва саҳродаги бўстон ҳисобланмиш Зарафшон шаҳри 1965 йилда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятининг саноати ривожланган шаҳарларидан биридир. Зарафшон шаҳридан
Зарафшон шаҳрида вилоятнинг энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган, булар: Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) нинг Марказий кон бошқармаси (МКБ), «Зарафшон-Н`юмонт» Ўзбек – Америка қўшма корхонаси, НКМКнинг Заргарлик заводи, НКМКнинг «Агама» Давлат трикотаж фабрикаси, «Велан» Ўзбек – Россия қўшма корхонаси, «Амантайтау – Голдфилдс» Ўзбек – Британия қўшма корхонаси, «Юсинком» Ўзбек – Россия қўшма корхоналаридир.
Учқудуқ тумани
Туманнинг «Учқудуқ» деб номланиши энг аввалдан бугунги туман ва шаҳар марказида жойлашган ҳудудда ХХ-асрнинг бошидан чорвадорлар яйлови сифатида фойдаланиб келинган «3 та қудуқ»дан келиб чиққан.
Учқудуқ тумани шимолий томондан Зарафшан шаҳри ва Конимех тумани билан, шарқ томондан Томди тумани, гарб томондан Қорақолпоғистон Республикаси ва жануб томондан Қозоғистон Республикаси Қизил орда вилояти билан чегарадош.
Туманнинг умумий майдони
Учқудуқ тумани Республикамиздаги ягона агросаноат тумани бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда туман ҳудудида Навоий тог металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармаси ва унинг корхоналари, Зарафшон қурилиш бошқармаси Учқудуқ бўлими, автоё’л бошқармаси ҳамда кўпгина бюджет ташкилотлари, муассасалари, бўлимлар ва жамғармалар фаолият кўрсатмоқдалар. Бундан ташқари туманда қоракўлчилик (мол чорвачилиги) чорва маҳсулотларини этиштиришга ихтисослаштирилган 5 та (Алтинтау, Авангард, Жузқудуқ, Минбулак, Узунқудуқ) ширкат хўжаликлари мавжуд.
Томди тумани
Томди тумани 1928 йили ташкил этилган. Томди тумани Навоий вилоятининг шимол томонида жойлашган булиб, жануб ва шарқ томонидан Кенимех тумани, Ғарб томонидан Учқудуқ тумани, шимол томонидан Қозогистон Республикаси билан чегарашилади.
Туманни умумий эр майдони 42489 кв км-ни ташкил этади. Аҳолиси - 21661 киши. Томди тумани асосан чорвачилик билан шугилланиб, қоракўл қўйларини парвариш қилади.
Хатирчи тумани
Хатирчи тумани шимолдан ва шимолий Ғарбдан вилоятнинг Нурота, Ғарбдан Навбаҳор туманлари билан жанубдан Зарафшон дарёси орқали Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманлари, жануби шарқ ва шарқдан КаттақўрҒон ҳамда шимоли-шарқдан Қўшрабод туманлари билан чегарадош. Туманнинг умумий эр майдони 1382 кв.км, аҳолиси 151000 киши.
Қизилтепа тумани
Қизилтепа тумани Навоий вилоятининг Навоий, Навбаҳор, Конимех, Бухоро вилоятининг /иждувон, Вобкент, Когон, Қоровулбозор, Қашқадарё вилоятининг Муборак, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманлари билан чегарадош.
Туманнинг умумий ер майдони
Туман ҳудудидан Зарафшон дарёси, Аму-Бухоро машина каналининг учта ирмоҒи, Қуйимозор канали оқиб ўтади. Қуйимозор ва Тўдакўл сув ҳавзаларининг асосий қисми туман ҳудудида жойлашган.
Кармана тумани
Кармана тумани Навоий вилоятига кириш дарвозаси ҳисобланиб, Зарафшон дарёси воҳасида жойлашган. Туман қуёш чиқар томондан Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани билан, қуёш ботиш томондан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани, шимолдан Навбаҳор тумани ва жанубдан Навоий шаҳри билан чегарадош, умумий майдони 952,54 кв км
.
Нурота тумани
Нурота тумани Ўзбекистоннинг шимолий-Ғарбий чеккасида жойлашган бўлиб, Жиззах вилоятининг Фориш, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Конимех ҳамда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманлари билан чегараланиб, шимолдан бепоён Қизилқум саҳроси билан туташган.
Нуротанинг тарихий манбаларда номи “Нур” қал`аси деб юритилиб, у ҳали Бухоро шаҳри шаклланмасидан олдин мавжуд бўлган. Бу ҳақда мутафаккир тарихчи Наршахийнинг ўлмас асарларида сўз юритилган. Нурота атамаси чашма соҳилида дафн этилган Нурота Шайх Абулҳасан Нурийга таалуқлидир.
