Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Ижтимоий соҳа

Вилоят доимий аҳолиси 2009 йил 1 январ ҳолатига 839,2 минг кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,9 минг кишига кўпайган. Асосий демографик кўрсаткичларлардан бири бўлган ва жамиятда катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган табий ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу ҳолатига нисбатан анчага ошган. Ушбу кўрсаткич жорий йилда хар минг кишига 16.6 тадан тўғри келиб, ўтган йилнинг шу даврида ҳар минг кишига 16,3 тани ташкил этади. Туманлар кесимида олиб кўрганимизда Зарафшан шаҳрида жорий йилда бу кўрсаткич ҳар минг кишига нисбатан 18,1 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврида 15,7 тага тўғри келганди. Навоий шаҳрида бу кўрсаткич ҳар минг кишига нисбатан 13,9 тани (2007й.- 12,0 тани), Конимех туманида 14,8,3 тани (2007й. -13,2 тани), Нурота туманида 20,8 тани (2007й. -20,3), Томди тумани 12,3 тани (2007й. -11,1 тани), Хатирчи туманида эса 18,0 тани (2007й. -17,7 тани) ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан ҳам юқори ҳисобланади.

 

 

 

Со ғ ли қ ни са қ лаш тизими б ў й и ча. Вилоят аҳолисига 2009 йил 1 январ ҳолатига келиб 40 та шифохона, 7 та диспансер, 231 та амбулатория поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. 136 та қишлоқ врачлик пункти, 106 та фельдшер акушерлик пункти мавжуд бўлиб, амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати ҳар 10 минг кишига 172 тадан тўғри келади. Аҳолини касалхона ўринлари билан таъминлашни ҳар 10 минг кишига 51 та ўриндан тўғри келади.

 

2008 йил давомида вилоятимизда умумий ўлим кўрсаткичи ҳар минг кишига нисбатан 4,8 тага тўғри келиб, ўтган йилга қараганда (2007 й.-5,0 тани ташкил этган) анчага пасайган. Шунга қарамасдан 3 та туманда Нурота (2007й.-4,8; 2008й.-5,1 та), Томди (2007й.-4,0; 2008й.-4,2 та), Учкудук (2007й.-4,2; 2008й.-4,9 та), туманларида ушбу кўрсаткичини 2007 йил билан солиштириб қараганимизда бироз ошганлиги кўриниб турибди.

 

Соғликни сақлаш тизимини Ислоҳ қилиш Давлат дастурининг талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтган 2008 йил давомида вилоятимиз даволаш-профилактика муасассаларида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. Жумладан:

 

 

 

Вилоят Онкология диспансери учун ажратилган бино 726,0 млн. сўмлик мукаммал таъмирланиб 60 ўринли стационар ҳамда 50 қатновга мўлжалланган ташкил этилди ва Хитой Халқ Республикаси кредити маблағлари ҳисобидан 194 млн. сўмлик рентген аппарати, маммограф, эзогастродуоденофиброскоп аппаратлари ўрнатилган.

 

Вилоят эндокринология диспансери стационар бўлими учун ажратилган бинода 52 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишга туширилган.

 

150 қатновга мўлжалланган Учқудуқ туман марказий поликлиникаси 380 млн. сўмлик капитал таъмирланиб, ишга туширилган.

 

11 нафар врачлар клиник ординатурасини битириб, жойларга ишлаш учун тақсимланиб берилаган.

 

2008 йил давомида 243 нафар врачларнинг малакасини ошириш режалаштирилган бўлиб

 

 

 

Халқ таълими бўйича Бугунги кунда вилоятда 365 та умумий ўрта таълим мактабларида 149,2 минг ўқувчи таҳсил олмоқда ва 202 та мактабгача тарбия муассасаларида эса 25,7 минг та ўрин мавжуд бўлиб, уларда 22,0 минг та бола тарбияланмокдалар. Шу билан бирга вилоятда 2 та мехрибонлик уйлари ва 3 та «Оилавий болалар уй»лари фаолият кўрсатмокда. Таълим 6 та тилда: ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ, тожик ва туркман тилларида олиб борилади. Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10 та туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари, бошқарма тасарруфидаги 14 та таълим муассасалари ҳамда электрон почта, факс, компьютерлараро локал тармоғидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Ўқувчиларнинг 1 смена билан қамрови 75,5 фоизни ташкил қилади.

 

Маданият ва спорт . Хозирги кунда 1 та Ахборот кутубхоналар маркази ва 46 та ахборот ресурслар марказлари аҳолига хизмат кўрсатиб, улардаги китоб фонди 2213281 тани ташкил этмоқда.

 

Шу билан бирга вилоятда 3 та кутубхона мавжуд бўлиб улардаги китоблар сони 13987 тани ташкил килади.

 

Вилоят бўйича 89 та клуб муассасалари мавжуд бўлиб, улардаги ўринлар сони эса 9900 тани ташкил этади.

 

Вилоят ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларида 549 та (2007 йилда 541та) жисмоний тарбия жамоалари ташкил этилган бўлиб, уларда 208,5 минг киши (2007 йилда 217,4 минг киши) спорт билан мунтазам шуғулланадилар.

 

Хозирги кунда вилоят аҳолисига 2039 та спорт иншоотлари, шундан 13 та ўйингоҳ, 12 та сузиш бассейнлари, 259 та спорт заллари, 43 та теннис кортлари, хизмат кўрсатмоқда.