Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Кўп қаватли уйларни таъмирлаш

Жорий йилда 1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш режаси 50 та белгиланган бўлиб, ҳакикатда 50 та уй ёки 100 фоизида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилган.


Хусусан, Навоий шаҳрида 14 уйдан 14 тасида (100%), Кармана туманида 22 та уйдан 22 тасида (100%), Қизилтепа туманида 9 та уйдан 9 тасида (100%), Конимех туманида 2 та уйдан 2 тасида (100%), Хатирчи туманида 2 та уйдан 2 тасида (100%), Нурота туманида 1 та уйдан 1 тасида (100%), бажарилди.


Бюджетдан ташқари манбаалар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган 265,0 млн. сўм маблағ уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳомий томонидан молиялаштирилиши белгиланиб, бугунги кунга қадар 265,0 млн. сўм маблағ ширкатлар маблағи ҳисобидан капитал таъмирлаш ишларига йўналтирилган.


Куз-қиш мавсўмига уйларни жорий таъмирлаш режаси 569 та белгиланган бўлиб, шу йилнинг 1 январ ҳолатига 569 та (100%) уйда таъмирлаш ишлари тугатилди.


Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий иссиқлик электр станцияси, ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат сифатини ошириш, энергоресурслар таъминотини яхшилаш борасида мавжуд уй-жой фонди, уларнинг коммуникацияларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишлари доимий ўтказилиб борилмоқда. Ўз вақтида авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида НТМК, НИЭС, ширкатлар таркибида авария-диспетчерлик хизмати ташкил қилиниб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.