Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Макроиқтисодий кўрсаткичлар

Вилоят иқтисодиётида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлиги таъминланиб, асосий кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришилди.


2008 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2125,4 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108 , 1 фоизни (прогноз 107,8 фоиз) ташкил этди.


Шунингдек, чакана савдо айланмаси ҳажми 121 фоиз ўрнига 121,1 фоизни, жами хизматлар ҳажми 120,5 фоиз ўрнига 124,6 фоизни, экспорт ҳажми 101,4 фоиз ўрнига 102,8 фоизни ташкил этиб, белгиланган топшириқ ошиғи билан бажарилган бўлсада, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми топшириғи 105 ,0 фоиз ўрнига 103,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми топшириғи 105,3 фоиз ўрнига 105,1 фоизни, капитал қуйилмалар ҳажми топшириғи 104 ,0 фоиз ўрнига 96,0 фоизни, пудрат ишлари топшириғи 115,2 фоиз ўрнига 105,4 фоизни ташкил этиб белгиланган топшириқ бажарилмади.


undefined undefined undefined undefined Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 2532650 сўмдан тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 493,1 минг сумга ёки 24,2 фоизга ошган. Бу кўрсаткич Республика бўйича 904 минг сўмдан тўғри келади.


Вилоят иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мавқеи тобора ошиб бормоқда. 2008 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМ даги улуши 29,1 фоизни ташкил этди.


Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг асосий қисмини, яъни 48,2 фоизини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 7,3 фоизини қурилиш, 14,3 фоизини қишлоқ хўжалиги, 4,2 фоизини савдо ва умумий овқатланиш, 6,3 фоизини транспорт ва алоқа, 16,5 фоизини бошқалар, 3,2 фоизини соф солиқлар ташкил этади.