Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Саноат

2008 йил якунида вилоятдаги йирик саноат корхоналари томонидан кичик ва қ ў шма корхоналарнинг асосий ва ёрдамчи хўжаликлари ҳамда якка тартибда ме ҳ нат фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар томонидан амалдаги нархларда 943,3 млрд. сўм ми қ дорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, бу эса солиштирма нархларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил килди.

 

Саноатда Давлат корхоналари улуши 7,8 фоиз, акционерлик жамиятлари улуши 70,0 фоиз, қўшма корхоналар улуши 11,8 фоиз, маъсулияти чекланган жамиятлар улуши 1,9 фоиз, кичик корхоналар улуши 1,3 фоиз, микрофирмалар улуши 1,2 фоиз, якка тартибдаги фаолият юритувчилар улуши 2,7 фоиз, ёрдамчи хўжалик субъектлари улуши 1,9 фоиз, ёрдамчи хўжалик субъектларидаги кичик бизнес улуши 1,2 фоиз ва қўшма корхоналардаги кичик бизнес улуши 0,4 фоизни ташкил этди.

 

 

 

Шахардаги асосий йирик корхоналар томонидан 672,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,9 фоизни ташкил этган.

 

Жумладан, "Навоийазот" ОАЖда ҳисобот якунида 270,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил этди.

 

Акционерлик жамиятида аммиак селитрасини ишлаб чиқариш қувватларининг
96,7 фоизи (2007 йилда 97,6 фоиз), сирка кислотасини ишлаб чиқариш 23,3 фоизи
(2007 йилда 38,8 фоиз), нитрон толасини ишлаб чиқариш қувватларининг 54 фоизи (ўтган йилда 64,6 фоиз), каустик сода ишлаб чиқариш қувватларининг 80,2 фоизи
(ўтган йилда 87,2 фоиз), суюлтирилган хлор ишлаб чиқариш қувватлариниг 55,3 фоизи (ўтган йилда 73,3 фоиз), синтетик аммиак ишлаб чиқариш қувватларининг 84,5 фоизи (ўтган йилда 83,9 фоиз) ва цианистий натрий ишлаб чиқариш қувватларининг
87 фоизидан (ўтган йилда 79,6 фоиз) фойдаланилди.

 

Корхонада айрим маҳсулотларнинг қувватлардан фойдаланишини пасайишига сабаб маҳсулотлар харидоргир эмаслиги ва ички бозорда истеъмолчиларнинг камлиги, корхона омборхонасида 44,5 млрд. сўмлик тайёр маҳсулотлар қолдиғи тўпланиб қолганлиги, йил давомида электр энергиясидаги узилишлар ва етказиш сифатининг ёмонлашуви натижасида агрегатлар ишлаш ҳолатини пасайишига олиб келди.

 

"Қизилқумцемент" ОАЖда 2008 йилда 311,6,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил этди.

 

Жумладан, корхона томонидан ҳисобот даврида 3048,9 минг тонна цемент ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 108,9 фоизни ташкил этди.

 

Акционерлик жамиятида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш цемент бўйича 2007 йилга нисбатан 4,5 фоизга ошган бўлиб, 104,4 фоизни ташкил этди.

 

«Электрокимёзавод» ҚК-АЖда ҳисобот даврида 24,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
86,1 фоизни ташкил этди. Жумладан 223,8 тонна ўсимликларни химоя қилиш воситалари ишлаб чиқарилди.

 

Қўшма корхонада маҳсулотининг асосий истеъмолчилари «Қишлоқхўжаликкимё» бирлашмаси, «Пахтасанаот», «Донмаҳсулот», Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази ҳамда фермер хўжаликлари ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртмасига ва тендер комиссиясининг хулосасига биноан ишлаб чиқарилади.

 

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖда жами 26,0 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,0 фоизни ташкил этди. Шундан 58837 тонна ун (ўтган йилга нисбатан 90,9 фоиз) ва 33440 тонна омухта ем (109,6 фоиз) ишлаб чиқарилди.

 

Акционерлик жамиятида ун ишлаб чиқариш қувватларининг 45,4 фоизидан (ўтган йилда 47,0 фоиз) ва омухта ем ишлаб чиқариш қувватларининг 62,6 фоизидан (ўтган йилда 27,0 фоиз) фойдаланилди.

 

Қувватлардан фойдаланишни пасайишига сабаб донни кайта ишлаш лимити белгиланганлигидир.

 

«УПП» ОАЖ бўйича 2008 йилда 5,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,6 фоизни ташкил этди.

 

Кармана тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 11,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,6 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Navoiy-silk» ҚКнинг улуши
2,4 фоизни, «Зарафшон пахтасервис» АЖнинг улуши 9,4 фоизни ташкил этиб қолган қисми кичик бизнес тармоқлари улушига тўғри келади.

 

Кизилтепа тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан жами
39,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,4 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқаришнинг 54,3 фоизи тумандаги "Қизилтепапахтатозалаш" ОАЖ, 8,4 фоизи «Қизилтепа ун заводи» АЖ,
7,6 фоизни «Ванғози Агро Эспорт» МЧЖ ҳиссасига тўғри келади.

 

Навбахор тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 20,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Навбахорпахтатозалаш» МЧЖнинг улуши 87,9 фоизни ташкил этди.  

 

Учқудуқ тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 4,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Промэлектро» ҚКнинг улуши 61,4 фоизни ташкил этди.

 

Хатирчи тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 24,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,4 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Хатирчипахтатозалаш» ОТАЖнинг улуши 71,9 фоизни ташкил этиб қолган қисми кичик бизнес тармоқлари улушига тўғри келади.

 

Қолган туманларда ишлаб чиқаришнинг асосий улуши кичик бизнес тармоқлари ҳиссасидан иборат.

 

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан рангли металлургия саноатида 95,3 фоиз, химия саноати сохасида 98,9 фоиз, курилиш материаллари саноати сохасида 113,4 фоиз, озиқ-овқат саноати сохасида 143,6 фоиз, енгил саноат сохасида 111,1 фоиз, ёғочни қайта ишлаш саноати сохасида 81,2 фоиз, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати сохасида 142,2 фоиз ва ун ун маҳсулотлари саноати сохасида 111,5 фоизни ташкил этди.

 

2008 йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қўйидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари кузатилган: пахта толали газламалар -298 минг кв. м(20 мар.), сулфат аммоний -16,6 минг тонна (1,6 мар.), ўсимликларни кимёвий химоя қилиш воситалари (ХСЗР) –224 тонна (113,7 фоиз), цемент -3048,0 минг тонна
(108,8 фоиз), пахта толаси -35703 тонна (117,4 фоиз), линт -3409 тонна (141,6 фоиз), темир бетон маҳсулотлари -33,1 минг м.куб (128,3 фоиз), оҳак -463,5 минг тонна
(54 мар.), омухта ем -39495 тонна (132,8 фоиз), макарон маҳсулотлари -2672 тонна (117,7 фоиз), нон ва нон маҳсулотлари -12570 тонна (136,2 фоиз), туз -5384 тонна
(104,1 фоиз), ўсимлик ёғи -3936 тонна (2,6 мар.), шрот -9786 тонна (2,8 мар.) каби маҳсулотлардир.

 

2008 йилда халк истеъмоли моллари ишлаб чиқариш амалдаги нарх лар да
161,9 млрд. сўмни ташкил қ илиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил қ илади. Жумладан ози қ -ов қ ат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
54,7 млрд. сўмни ёки 124,8 фоиз, ноози қ -ов қ ат маҳсулотлари 106,0 млрд. сўмни ёки 112,5 фоизни ташкил этди.