Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Қишлоқ хўжалиги

Вилоятда 2008 йилда амалдаги нархларда 443,4 млн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (105,1%) фоизни ташкил этди.


Ҳисобот даврида умумий етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми, яъни (106,9%) фоизи Хатирчи туманига, (105,9%) фоизи Нурота туманига, (107,4%) фоизи Қизилтепа туманига, (105,6%) Учқудуқ туманига, (105,1%) фоизи Конимех туманлари ҳиссасига тўғри келади.


Ҳисобот даврида вилоятда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши (24,0%) фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши (70,6%) фоизни ташкил этади.


2009 йилнинг 1 январ ҳолатига 7372 та фермер хўжаликлари рўйҳатдан ўтиб, фаолият кўрсатиб келмоқда. Фермер хўжаликларга жами 229,5 минг гектар ер майдони ажратилган, ҳозирги кунда фермер хўжаликларида 37,1 минг киши иш билан банд.


Шунингдек, деҳқон хўжаликлари 155126 тани ташкил этиб, ҳозирги кунда 23802 минг гектар майдонда дехқончилик билан шуғулланиб келмокда, шулардан юридик мақомини олганлар сони 293 тани ташкил этди.


Вилоят бўйича 2008 йил давомида утган йилга нисбатан 231,0 минг тонна донли экинлар (103%)га, 218,5 минг тонна бошоқли дон (101,2%)га, 215,2 минг тонна буғдой (101,9%)га донли маҳсулотлар етиштирилди.


Шундан 2008 йилда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан 39,4 минг гектарга пахта етиштирилиб олинган ҳосил 84,3 минг тоннани ташкил этди ёки (84,8%)га бажарилди.


Жумладан; Мева 53,9 минг тонна (108,1%), узум 39,5 минг тонна (101,6%), сабзавот 117,4 минг тонна (112,2%), полиз 35,9 минг тонна (121,3%) ҳамда картошка 35,8 минг тонна (123,2%)га етиштирилди.


Ҳисобот даврида вилоятнинг чорвачилик билан шуғулланаёт ган барча турдаги хўжаликларида 2008 йил давомида йирик шохли қорамоллар сони 286,5 минг бош (108,9%)ни, сигирлар 135,0 минг бош (107,9%)ни, қуй ва эчкилар 1699,8 минг бош (105,2%)ни, отлар 14,7 минг бош (103,8%)га, паррандалар 1071,1 минг бош ёки (107,0%)ни ташкил этди


Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича, гўшт 82,6 минг тонна (108,1%)га, сут 238,5 минг тонна (107,8%), тухум 115,8 млн. дона (114,0%), жун 2720,8 тонна (100,0%), қоракул тери 248,6 минг дона (105,3%), пилла 901 тонна (108,0%)га маҳсулотлар етиштирилди.