Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Қўшма корхоналар фаолияти

Вилоятда 2009 йил 1 январ ҳолатига жами 40 та чет эл инвестицияси иштирокидаги қўшма корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, ушбу қўшма корхоналарнинг амалда 39 таси фаолият кўрсатмокда.  

 

Вилоят ташқи савдо айланмасида қўшма корхоналар улуши 14,1 фоиз бўлиб, 131,0 млн.АҚШ долларини ташкил қилган. Шундан экспорт 63,0 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, вилоят экспортида қўшма корхоналар экспортининг улуши 11,4 фоизни, импорти эса 23,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, вилоят импортидаги улуши 6,2 фоизни ташкил қилган.

 

Қўшма корхоналарнинг экспорт ҳажми 63,0 млн.АҚШ долларига тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,5 фоизга ошган.

 

2009 йил 1-январ холатига қўшма корхоналарнинг импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,9 фоиз бўлиб, 23,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилган.  

 

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолияти давомида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини боса оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Доимий фаолият кўрсатаётган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар қўйидаги тармоқларда ишламоқда: кимё саноати, қурилиш материаллари, машина ва асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қиммат баҳо металлар ишлаб чиқариш, алоқа, транспорт ва бошқалар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 окябрдаги «2008 йилги маҳсулот ва хизматлар экспорт прогнози тўғрисида»ги ПҚ-711-сонли қарори асосида 2008 йил давомида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар экспорт прогнози 5721,2минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда қўшимча равишда киритилган корхоналар билан биргаликда 6227,87 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди ёки белгиланган прогноз 108,8 фоизга бажарилди. Ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 2688,49 минг АҚШ долларига ошган ёки 175,9 фоизни ташкил этди.

 

Жумладан:

 

Навоий шаҳрида «Бахттекстиль» қўшма корхонаси томонидан 2008 йил экспорт прогнози 1306,2 минг АҚШ доллари бўлиб, ҳақиқатда 2009 йил 1 январ холатига 2745,13 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспортга чиқарилган ва режа 210,1 фоизга бажарилган .

 

Зарафшон шаҳрида - «Велан» Қ Кси томонидан 2008 йил да 50,0 минг АҚШ доллари миқдорида экспортга маҳсулот чиқариш режалаштирилган бўлиб, хом ашё етишмаганлиги сабабли амалда 7,83 минг АҚШ долларлик махсулотлар экспортга чикарилган .  

 

Кармана туманида - «Навоий тола» МЧЖ томонидан 2008 йил да экспорт прогнози 170,0 минг АҚШ доллари миқдорида режалаштирилган бўлиб, амалда 290,4 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқари лди ёки белгиланган прогноз 170,8 фоизга бажарилган.

 

«Бентонит» ҚКси томонидан 2008 йил да экспорт прогнози 62,0 минг АҚШ долари миқдорида белгиланган бўлиб, 47,96 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган ёки прогноз 77,3 фоизга бажарил ди .

 

«Тааэл полимер синтез» ҚКси томонидан 2008 йил экспорт прогнози 130,0 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 13,86 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган ёки режа 10,6 фоизга бажарилган холос. Бунга сабаб корхона фаолият курсатмаётганлиги. Хозирги кунда корхонани тугатиш ишлари бошланган.

 

Вилоят бўйича ҳудудий экспорт прогнозига кирган корхоналар томонидан қуйидаги маҳсулот турлари экспортга чиқарилмоқда. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари (томат пастаси ва ўрик қайласи), енгил саноат (қоракўл териси, ювилган жун, пахта толасидан калава ип, ва ипак толаси), қурилиш материаллари (бентонит кукуни, мармар, гипс, оҳак), шунингдек, (метанол ташиш, сертификациялаш) хизматлари ҳам кўрсатилмоқда