- Вилоят хакида
- Ташкилий тузулма
- Ҳудудлар ҳақида
- Кўрсаткичлар
- Хисоботлар
- Макроиқтисодий кўрсаткичлар
- Молиявий аҳвол
- Саноат
- Модернизация
- Маҳаллийлаштириш
- Кўп қаватли уйларни таъмирлаш
- Хусусийлаштириш
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
- Коммунал соҳа
- Қишлоқ хўжалиги
- Ташки иқтисодий алоқалар
- Инвестиция дастури ижроси тўғрисида
- Қўшма корхоналар фаолияти
- Ижтимоий соҳа
- Максадли дастурлар
- Меъёрий хужжатлар
- Тадбирлар
- Фото галерея
- Инвестицион мухит
Карор ва Фармойишлар
Валюталар курси
Сўровнома
Бошка сайтлар
- Ўзбекистон Республикасининг Хукумат портали
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис конунчилик полатаси
- Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги
- АКТни ривожлантириш бўйича мувофиклаштириш кенгаши
- Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
- infoCOM.UZ журнали
Маъломот
Навоий вилояти нинг 2008 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Навоий вилояти ҳақида.
Навоий вилояти 1982 йилда ташкил этилган.
Вилоят жануби- ғарбий томонидан Қора қалпо ғистон республикаси, Бухоро ва Қаш қадарё вилоятлари билан, шимолдан Қозо ғистон республикаси, ва Жиззах вилояти билан, шар қдан Самар қанд вилояти билан чегарадошдир.
Вилоят ҳудуди 111,0 минг кв км б ўлиб, республика ҳудудининг 25 фоизини ёки т ўртдан бир қисмини эгаллайди.
Вилоятда 3 та йирик сув ҳавзаси мавжуд. Шундан Айдарк ў л сув ҳавзаси умумий майдони 145503 га етади. Ушбу сув ҳавзаси 41,5 млрд метр куб сиғимга эга.
Тўдакўл сув ҳавзаси 21673 га майдонни эгаллаб, 1,75 млрд метр куб сув сиғимига эга.
Шўркўл сув ҳавзаси 2516 га майдонни эгаллаб, сув сиғими 0,22 млрд метр кубни ташкил этади.
Ундан ташқари вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳудудида Қуймазор сув омбори мавжуд бўлиб, унинг майдони 650 га ни ташкил этади. Ушбу сув омбори сув сиғими 0,83 млрд метр куб ни ташкил этиб, асосан Бухоро вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди.
Вилоятнинг шимолий ҳудудларида ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 232 мм . ни, жанубий ҳудудларида эса ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 170 мм . ни ташкил этади. Вилоят иқлими мўтадил. Ёз ойларида ҳаво ҳарорати + 48,2 градус темпиратурагача исиб кетиши ва қиш ойларида – 32,3 градусгача совиб кетиши кузатилган.
Вилоятнинг маркази Навоий шаҳри ҳисобланиб, денгиз сатҳидан 340 метр баландликда жойлашган.
Вилоятда 3 та пансионат мавжуд, шундан НТМК таркибида 1 та, “Қизилқумцемент” ОАЖ таркибида 1 та “Навоиазот” ОАЖ таркибида 1 та пансионат аҳолига хизмат қилмоқда.
Ундан ташқари вилоятда халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, вилоят тарихий ўлкашунослик музейи, “Наво” ашула ва рақс ансамбли, хўжалик ҳисобида фаолият олиб борадиган “Ўзбекнаво” ЭБ вилоят бўлими, Навоий Маданият ва санъат коллежи вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда 4 та спорт мактаблари , 10 та шаҳар ва туман Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва улар тасарруфидаги 88 та клуб муассасаси, 5 та маданият ва истироҳат боғлари, 11 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 9 та музейлар вилоятнинг кўп миллатли аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Навоий шаҳрида 3 та меҳмонхона қад кўтарган бўлиб, улар шаҳарнинг кўркига кўрк бериб турибди. Вилоятда шунга ўхшаш меҳмонхоналар 9 тани ташкил этиб, ушбу меҳмонхоналарда мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятда 90 та диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 77 таси Жомеъ масжидлари, 13 та ноисломий диний ташкилотлардир.
Вилоятда транспорт тизимини ривожлантириш жумладан, шаҳар ва олис қишлоқларга олиб борувчи автотранспорт йўлларини таъмирлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Йўллар равонлашмоқда.
Вилоят таркибида 2 та шаҳар ва 8 та туман, 594 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд бўлиб, ўртача 839,2 минг киши истиқомат қилади. Шундан шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг 49,6 фоизини ёки 416,5 минг кишини, қишлоқ аҳолиси эса 50,4 фоизини ёки 422,7 минг кишини ташкил этади. Аҳолининг зичлиги 1 км. кв га 7,56 киши тўғри келади.
Вилоят аҳолисига 2009 йил 1 январ ҳолатига келиб 40 та шифохона, 7 та диспансер, 231 та амбулатория поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. 136 та қишлоқ врачлик пункти, 106 та фельдшер акушерлик пункти мавжуд бўлиб, амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати ҳар 10 минг кишига 172 тадан тўғри келади. Аҳолини касалхона ўринлари билан таъминлашни ҳар 10 минг кишига 51 та ўриндан тўғри келади.
Бугунги кунда вилоятда иккита олийгоҳ “Навоий давлат педагогика” институти ва “Навоий давлат Кончилик” институти, 570 дан ортиқ таълим муассасалари, шу жумладан 36 5 та умумий ўрта таълим мактаблари, 202 та халқ таълимига қарашли мактабгача ва 27 та мактабдан ташқари таълим муассасалари, 2 та меҳрибонлик уйлари ва 3 та «Оилавий болалар уй»лари , шунингдек 44 та касб-ҳунар коллежлари ва 4 та академик лицейлар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоят хал қ таълими бош қ армаси тасарруфидаги 10 та туман, ша ҳ ар хал қ таълими б ў лимлари, бош қ арма тасарруфидаги 14 та таълим муассасалари ҳ амда электрон почта, факс, компьютерлараро локал тармо ғ идан фойдаланиш кенг й ў лга қў йилган. Ўқ увчиларнинг 1 смена билан қамрови 75,5 фоизни ташкил қилади.
Вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари саноатлашган, Учқудуқ, Томди, Нурота ва Конимех туманлари асосан чорвачилик ҳудудлари саналиб, қоракўлчиликка ихтисослашган. Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманлари деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, асосан пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади.
Навоий вилояти республикадаги йирик индустриал базага эга бўлган аграр вилоятлардан бири ҳисобланиб, ишлаб чиқариш имкониятлари кенг бўлган ҳудуддир. Кейинги йилларда изчил амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида вилоятда саноат соҳасида ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида саноат тармоқлари бугунги бозор талабларига мослаштирилмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда ҳудудда саноат соҳасини янада ривожлантириш, харидоргир, бозорбоп ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида кўпрок чет эл инвестициялари жалб этиш ва замоновий технологик асбоб-ускуналар олиб келишга асосий эътибор қаратилмокда. Бунинг натижасида вилоятдаги йирик саноат корхоналари билан биргаликда бозор талабларига мос кичик саноат корхоналари ташкил этилмокда.
Вилоят корхоналари томонидан олтин, цемент, уран, вольфрам, фосфарид, кимёвий ўғитлар, сунъий тола каби маҳсулотлар ҳамда пахта хом ашёси, буғдой, қоракўл тери, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Айниқса, Навоий кон металлургия комбинати, Электрокимёзаводи, Навоий иссиқлик электростанцияси, «Қизилқумцемент» ОАЖ, «Навоийазот» ОАЖ ва «Амантайтау Голдфилдс», «Бентонит» каби қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил якунларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, вилоятда бозор ислоҳотларини жадаллаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришга қаратилган вазифаларнинг амалга оширилиши вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
2008 йил давомида вилоятда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида барча хўжалик фаолияти соҳаларида, жумладан, ички бозорни истеъмол моллари билан тўлдириш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар . Вилоят иқтисодиётида макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлиги таъминланиб, асосий кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришилди.
2008 йилда вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2125,4 млрд.сўм бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108 , 1 фоизни (прогноз 107,8 фоиз) ташкил этди.
Шунингдек, чакана савдо айланмаси ҳажми 121 фоиз ўрнига 121,1 фоизни, жами хизматлар ҳажми 120,5 фоиз ўрнига 124,6 фоизни, экспорт ҳажми 101,4 фоиз ўрнига 102,8 фоизни ташкил этиб, белгиланган топшириқ ошиғи билан бажарилган бўлсада, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми топшириғи 105 ,0 фоиз ўрнига 103,0 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми топшириғи 105,3 фоиз ўрнига 105,1 фоизни, капитал қуйилмалар ҳажми топшириғи 104 ,0 фоиз ўрнига 96,0 фоизни, пудрат ишлари топшириғи 115,2 фоиз ўрнига 105,4 фоизни ташкил этиб белгиланган топшириқ бажарилмади.
undefined
undefined
undefined
undefined
Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 2532650 сўмдан тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 493,1 минг сумга ёки 24,2
фоизга ошган. Бу кўрсаткич Республика бўйича
904
минг сўмдан тўғри келади.
Вилоят иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мавқеи тобора ошиб бормоқда. 2008 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМ даги улуши 29,1 фоизни ташкил этди.
Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг асосий қисмини, яъни 48,2 фоизини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 7,3 фоизини қурилиш, 14,3 фоизини қишлоқ хўжалиги, 4,2 фоизини савдо ва умумий овқатланиш, 6,3 фоизини транспорт ва алоқа, 16,5 фоизини бошқалар, 3,2 фоизини соф солиқлар ташкил этади.
Молиявий аҳвол. Вилоятда 2008 йил январ-декабр ойларида солиқлар ва тўловлар режаси 725,9 млрд.сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда давлат бюджетига 728,8 млрд.сўм тўлов таъминланди. Белгиланган режа 100,4 фоизга уддаланди.
2008 йил ҳисобот даври давомида жами тушумнинг 19,8 фоизи (144,3 млрд. сўм)ни тўғри солиқлар, 11,5 фоизи (84.1 млрд. сўм)ни эгри солиқлар, 67.7 фоизи (494.5 млрд. сўм)ни ресурс солиқлари ташкил этади.
200 9 йил 1 январ ҳ олатига бюджет тўловларидан бо қ иманда қ арздорлик 3419.2 млн.сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 733.8 млн.сўмга камайган.
Саноат. 2008 йил якунида вилоятдаги йирик саноат корхоналари томонидан кичик ва қ ў шма корхоналарнинг асосий ва ёрдамчи хўжаликлари ҳамда якка тартибда ме ҳ нат фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар томонидан амалдаги нархларда 943,3 млрд. сўм ми қ дорида саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, бу эса солиштирма нархларда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил килди.
Саноатда Давлат корхоналари улуши 7,8 фоиз, акционерлик жамиятлари улуши 70,0 фоиз, қўшма корхоналар улуши 11,8 фоиз, маъсулияти чекланган жамиятлар улуши 1,9 фоиз, кичик корхоналар улуши 1,3 фоиз, микрофирмалар улуши 1,2 фоиз, якка тартибдаги фаолият юритувчилар улуши 2,7 фоиз, ёрдамчи хўжалик субъектлари улуши 1,9 фоиз, ёрдамчи хўжалик субъектларидаги кичик бизнес улуши 1,2 фоиз ва қўшма корхоналардаги кичик бизнес улуши 0,4 фоизни ташкил этди.
Шахардаги асосий йирик корхоналар томонидан 672,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,9 фоизни ташкил этган.
Жумладан, "Навоийазот" ОАЖда ҳисобот якунида 270,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил этди.
Акционерлик жамиятида аммиак селитрасини ишлаб чиқариш қувватларининг
96,7 фоизи (2007 йилда 97,6 фоиз), сирка кислотасини ишлаб чиқариш 23,3 фоизи
(2007 йилда 38,8 фоиз), нитрон толасини ишлаб чиқариш қувватларининг 54 фоизи (ўтган йилда 64,6 фоиз), каустик сода ишлаб чиқариш қувватларининг 80,2 фоизи
(ўтган йилда 87,2 фоиз), суюлтирилган хлор ишлаб чиқариш қувватлариниг 55,3 фоизи (ўтган йилда 73,3 фоиз), синтетик аммиак ишлаб чиқариш қувватларининг 84,5 фоизи (ўтган йилда 83,9 фоиз) ва цианистий натрий ишлаб чиқариш қувватларининг
87 фоизидан (ўтган йилда 79,6 фоиз) фойдаланилди.
Корхонада айрим маҳсулотларнинг қувватлардан фойдаланишини пасайишига сабаб маҳсулотлар харидоргир эмаслиги ва ички бозорда истеъмолчиларнинг камлиги, корхона омборхонасида 44,5 млрд. сўмлик тайёр маҳсулотлар қолдиғи тўпланиб қолганлиги, йил давомида электр энергиясидаги узилишлар ва етказиш сифатининг ёмонлашуви натижасида агрегатлар ишлаш ҳолатини пасайишига олиб келди.
"Қизилқумцемент" ОАЖда 2008 йилда 311,6,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил этди.
Жумладан, корхона томонидан ҳисобот даврида 3048,9 минг тонна цемент ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 108,9 фоизни ташкил этди.
Акционерлик жамиятида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш цемент бўйича 2007 йилга нисбатан 4,5 фоизга ошган бўлиб, 104,4 фоизни ташкил этди.
«Электрокимёзавод» ҚК-АЖда
ҳисобот даврида 24,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
86,1 фоизни ташкил этди. Жумладан 223,8 тонна ўсимликларни химоя қилиш воситалари ишлаб чиқарилди.
Қўшма корхонада маҳсулотининг асосий истеъмолчилари «Қишлоқхўжаликкимё» бирлашмаси, «Пахтасанаот», «Донмаҳсулот», Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази ҳамда фермер хўжаликлари ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртмасига ва тендер комиссиясининг хулосасига биноан ишлаб чиқарилади.
"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖда жами 26,0 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,0 фоизни ташкил этди. Шундан 58837 тонна ун (ўтган йилга нисбатан 90,9 фоиз) ва 33440 тонна омухта ем (109,6 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Акционерлик жамиятида ун ишлаб чиқариш қувватларининг 45,4 фоизидан (ўтган йилда 47,0 фоиз) ва омухта ем ишлаб чиқариш қувватларининг 62,6 фоизидан (ўтган йилда 27,0 фоиз) фойдаланилди.
Қувватлардан фойдаланишни пасайишига сабаб донни кайта ишлаш лимити белгиланганлигидир.
«УПП» ОАЖ бўйича 2008 йилда 5,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,6 фоизни ташкил этди.
Кармана тумани бўйича:
Саноат корхоналари томонидан 11,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 136,6 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Navoiy-silk» ҚКнинг улуши
2,4 фоизни, «Зарафшон пахтасервис» АЖнинг улуши 9,4
фоизни ташкил этиб қолган қисми кичик бизнес тармоқлари улушига тўғри келади.
Кизилтепа тумани бўйича:
Саноат корхоналари томонидан жами
39,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,4 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқаришнинг 54,3 фоизи тумандаги "Қизилтепапахтатозалаш" ОАЖ, 8,4 фоизи «Қизилтепа ун заводи» АЖ,
7,6 фоизни «Ванғози Агро Эспорт» МЧЖ ҳиссасига тўғри келади.
Навбахор тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 20,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Навбахорпахтатозалаш» МЧЖнинг улуши 87,9 фоизни ташкил этди.
Учқудуқ тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 4,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Промэлектро» ҚКнинг улуши 61,4 фоизни ташкил этди.
Хатирчи тумани бўйича: Саноат корхоналари томонидан 24,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,4 фоизни ташкил этди. Жумладан, «Хатирчипахтатозалаш» ОТАЖнинг улуши 71,9 фоизни ташкил этиб қолган қисми кичик бизнес тармоқлари улушига тўғри келади.
Қолган туманларда ишлаб чиқаришнинг асосий улуши кичик бизнес тармоқлари ҳиссасидан иборат.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан рангли металлургия саноатида 95,3 фоиз, химия саноати сохасида 98,9 фоиз, курилиш материаллари саноати сохасида 113,4 фоиз, озиқ-овқат саноати сохасида 143,6 фоиз, енгил саноат сохасида 111,1 фоиз, ёғочни қайта ишлаш саноати сохасида 81,2 фоиз, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати сохасида 142,2 фоиз ва ун ун маҳсулотлари саноати сохасида 111,5 фоизни ташкил этди.
2008 йилда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қўйидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари кузатилган: пахта толали газламалар -298 минг кв. м(20 мар.), сулфат аммоний -16,6 минг тонна (1,6 мар.), ўсимликларни кимёвий химоя қилиш воситалари (ХСЗР) –224 тонна (113,7 фоиз), цемент -3048,0 минг тонна
(108,8 фоиз), пахта толаси -35703 тонна (117,4 фоиз), линт -3409 тонна (141,6 фоиз), темир бетон маҳсулотлари -33,1 минг м.куб (128,3 фоиз), оҳак -463,5 минг тонна
(54 мар.), омухта ем -39495 тонна (132,8 фоиз), макарон маҳсулотлари -2672 тонна (117,7 фоиз), нон ва нон маҳсулотлари -12570 тонна (136,2 фоиз), туз -5384 тонна
(104,1 фоиз), ўсимлик ёғи -3936 тонна (2,6 мар.), шрот -9786 тонна (2,8 мар.) каби маҳсулотлардир.
2008 йилда
халк истеъмоли моллари ишлаб чиқариш амалдаги нарх
лар
да
161,9 млрд. сўмни ташкил
қ
илиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,2 фоизни ташкил
қ
илади. Жумладан ози
қ
-ов
қ
ат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
54,7 млрд. сўмни ёки 124,8 фоиз, ноози
қ
-ов
қ
ат маҳсулотлари 106,0 млрд. сўмни ёки 112,5 фоизни ташкил этди.
Модернизация. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил Инвестиция дастурига асосан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган йирик саноат корхоналарида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш ишлари бўйича жами 27 та янги лойихалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Жорий йил якунида:
Навоий кон-металлургия комбинатида 16 та лойиҳалар бўйича режалаштирилган 203,7 млрд. сўмлик капитал маблағ ўрнига 215,4 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилиб, режа 105,7 фоизга бажарилган бўлсада, 1 та лойиҳа бўйича қолоқликка йўл қўйилиши кутилмоқда.
- ГМЗ-2 техник ва технологик жихатдан қайта жихозлаш (балансдан ташқари маъданларни қайта ишлаш) бўйича ўзлаштирилиши режалаштирилган 15250,0 млн. сўмлик капитал маблағлардан амалда 12311,7 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 80,7 фоизга бажарилган.
«Навоийазот» ОАЖда:
1) Аммиак ишлаб чиқариш (III-очередь) цехида «Тандем» схемаси бўйича табиий газ конверсиви технологик линияни рекострукция қилиш.
Лойи ҳ а қ иймати 16197,4 млн. сўм бўлиб, ҳ озирги кунда 386,0 млн. сўм и ўзлаштирил ган ёки белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилган.
2) Замонавий энергетик ва технологик жихозлар асосида азот кислотаси агрегатларини реконструкция қилиш.
Техник–и қ тисодий ҳ исоб-китоблар ишлаб чи қ илган ҳ о л да Давархитекқурилиш, ТИАВ, И қ тисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ЎзСҚБ билан келишилган ҳ олда Вазирлар Ма ҳ камасига юборилди.
Инженеринг компаниясини танлаш ма
қ
садида тендер савдолари ўтказилиб,
қ
айта тендер савдоларини ўтказиш режалаштирилмо
қ
да. Лойи
ҳ
а
қ
иймати
36362,0 млн. сўм бўлиб, шундан 251,4 млн. сўми ўзлаштирил
ган ёки
белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилган.
3) Реакцион газлардан сую қ циансоллар олиш технологиясини жорий этиш.
Лойи ҳ а қ иймати 2 172,3 млн. сўм бўлиб, ҳ озирги кунда 2164,8 млн.сўм ўзлаштирилиб, белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилган.
4) “Органика” ва “Нитрон” ишлаб чиқаришларида энергия ресурсларини тежовчи технологияларни жорий этиш.
Ишлар давом эттирилмо қ да, технологик жараёнлар бошқарувини автоматлаштириш тизимини яратиш юзасидан ишлаб чи қ илган чора - тадбирлар амалаётга жорий қ илинмо қ да. Лойи ҳ а қ иймати 2409,5 млн. сўм бўлиб, ҳ озирги кунда 130,0 млн. сўм ўзлаштирилиб, белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилган.
5) Исси қ лик энергиясидан йў қ отишларни камайтириш мақсадида янги ма ҳ аллий изолияция материалларини қ ўллаш.
Исси қ лик изолияцияси бўйича ишлар ишлаб чи қ илган график асосида олиб борилмо қ да. Лойи ҳ а қ иймати 2446,5 млн. сўм бўлиб, ҳозирги кунда 327,3 млн. сўм ўзлаштирилиб, белгиланган режа 150,5 фоизга бажарилган.
6) Фосфорит хом ашёси қ ўшилган донадор аммиакли селитра ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш.
Корхонанинг лойи ҳ а – конструкторлик бўлимида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тонна бўлган қурилманинг лойиҳа – смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Синов қурилмасида 43,5 тонна азотли-фасфорли ўғити ишлаб чиқарилди ва 20,4 тоннаси сотилди.
Маҳсулот учун техник шароит ТSh 6.1-00203849-111:2007 ишлаб чиқилди ва гигеник сертификат № 164398 1.05.08й. ҳамда мувофиқлик сертификати
№ UZ.SMT.01.011.0717273. олинди. Ушбу лойиҳа умумий
виймати
939 млн. сўмни ташкил қилади.
Ҳ
озирги кунда 250,0 млн. сўм мабла
ғ
ўзлаштирилиб, белгиланган режа 100,0 фоизга бажарилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил
1 июндаги «2007-2011 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда модернизация қилиш дастури тў
г
рисида»ги 646-сонли қарорига асосан,
«Қизилқумцемент» ОАЖда 5 та лойиҳалар бўйича жорий йилнинг
якунида
жами режалаштирилган
55,2
млрд. сўмлик капитал маблағлардан амалда
20,4
млрд. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа атиг
и
37,0
фоизга бажарилган.
Жумладан,
1) Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-линияни қурилиши бўйича режалаштирилган 25628 млн. сўмлик капитал маблағлардан амалда 15,1 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 0,1 фоизга;
2) Корхонанинг асосий фаолияти учун асбоб-ускуналар олиш бўйича режалаштирилган 8454,0 млн. сўмлик капитал маблағлардан амалда 5 864,0 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 69,4 фоизга бажарилган.
3) Ишлаб чиқариш тоғ-кон магестрал линиясининг №1 ковейрини модернизация қилиш буйича режалаштирилган 528,0 млн. сўмлик капитал маблағлардан амалда
115,0 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа
21,8 фоизга бажарилган.
4) Цемент помоли линиясини модернизация қилиш буйича режалаштирилган
14914,0 млн. сўмлик, капитал маблағлардан амалда 14025,0 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа 94,0 фоизга бажарилган.
5) Шунингдек корхонада қоплик цемент ишлаб чиқариш учун коп ишлаб чиқаришни кенгайтириш буйича режалаштирилган 5 655,0 млн. сўмлик
капитал маблағлардан амалда 413,6 млн. сўм миқдорида капитал маблағлар ўзлаштирилиб, белгиланган режа
7,3 фоизга бажарилган.
Ма ҳ аллийлаштириш . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги «2008-2010 йилларда саноат кооперацияси асосида махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-879-сонли қарорига асосан 2008 йилда Навоий вилоятида 4 та корхонада 5 та лойиҳа бўйича маҳалийлаштирилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Жумладан, «Бентонит» кўшма корхонасида - бентонит кукуни, «Тизол-Н» хусусий ишлаб чиқариш корхонасида - базальт толаси, «Қизилқумцемент» ОАЖда - оловга чидамли шамот, НКМКда - куйдирилган ва қуритилган фосконценрат унлари ишлаб чиқарилмоқда.
1. «Бентонит» ҚКда ишлаб чиқарилаётган бентонит кукуни учун маҳаллий бентонит гилидан фойдаланилмоқда.
Жорий йилнинг якунида 1732,0 млн. сўмлик (14155) бентонит кукуни ишлаб чиқарилиб (режа 202,2%), 1594,5 млн. сўмлик маҳсулот ички ва ташқи бозорга сотилиб, шундан 46,2 минг АҚШ доллар миқдоридаги маҳсулот экспортга юборилган.
Бентонит кукунини ишлаб чиқаришда 100 фоиз маҳаллий хом ашёдан фойдаланиб, жами 1251,9 минг АҚШ долларига тенг валюта иқтисод қилинган. Лойиҳа бўйича жорий йил давомида 20 та янги ишчи ўринлари ташкил этилган.
2. «Тизол-Н» хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқарилаётган базальт толаси учун маҳаллий базальт тоғ жинсидан фойдаланилмоқда.
Ҳисобот даврида 328,8 млн. сўмлик (301,5 тонна) базальт толаси ишлаб чиқарилиб (режа 50,3 % бажарилган), 347,1 млн. сўмлик маҳсулот ички бозорга сотилган.
Базальт толаси ишлаб чиқаришда 100 фоиз маҳаллий хом ашёдан фойдаланиб, жами 237,7 минг АҚШ долларига тенг валюта иқтисод қилинган. Лойиҳа бўйича жорий йил давомида 4 та янги ишчи ўринлари ташкил этилган.
Вилоят ва республика ҳудудида истеъмолчиларнинг камлиги сабабли, ишлаб чиқариш прогнози бажарилмасдан қолмоқда. Бунга корхона раҳбарияти (Т.Мударов) томонидан маҳсулотнинг сифати ва афзаллиги тўғрисида ташвиқот-тарғибот ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабаб бўлмоқда.
3. «Қизилқумцемент» ОАЖда ишлаб чиқарилаётган оловга чидамли шамот маҳсулоти учун маҳаллий каолин минералидан фойдаланилмоқда.
Жорий йилнинг якунида 519,1 млн. сўмлик (1870 тонна) оловга чидамли шамот маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб (режага нисбатан 102,2 фоиз), 39,2 млн. сўмлик маҳсулот ички бозорга сотилган. Маҳсулот асосан корхонанинг ўз эхтиёжлари учун фойдаланилмоқда.
Ҳисобот даврида оловга чидамли шамот, 100 фоиз маҳаллий хом ашёсидан ишлаб чиқарилиши натижасида 375,2 минг АҚШ доллари миқдорида валюта маблағи иқтисод қилинди.
4. НКМКда ишлаб чиқарилаётган куйдирилган ва қуритилган фосконценрат унлари учун маҳаллий фосфор минералидан фойдаланилмоқда.
2008 йилда 30,6 млрд. сўмлик (400,4 минг тонна) куйдирилган фосконцентрат уни ( режага нисбатан 100,1%) ва 9,03 млрд. Сўмлик (179,2 минг тонна) ҳамда қуритилган фосконценрат уни (режага нисбатан 89,6 фоиз) ишлаб чикарилиб, барча маҳсулот ички бозорга сотилган.
Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда 100 фоиз маҳаллий хом ашёдан фойдаланилмоқда.
2008 йилнинг якунида вилоят тасарруфидаги ҳудудий корхоналар томонидан 2060,8 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа 208,1 фоизга бажарилган. Жами 1941,6 млн. сўмлик маҳсулот сотилган, шундан 46,2 минг АКШ долларлик маҳсулот экспортга чиқарилиб, жами 1489,5 минг АҚШ доллари иқтисод қилинган.
Ҳисобот даврида 5 та лойиҳа бўйича амалга оширилган маҳалийлаштириш ишлари натижасида жами вилоят бўйича 30,5 млн.АҚШ доллари микдорида чет эл валютаси иқтисод қилинди.
Кўп қаватли уйларни таъмирлаш. Жорий йилда 1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш режаси 50 та белгиланган бўлиб, ҳакикатда 50 та уй ёки 100 фоизида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилган.
Хусусан, Навоий шаҳрида 14 уйдан 14 тасида (100%), Кармана туманида 22 та уйдан 22 тасида (100%), Қизилтепа туманида 9 та уйдан 9 тасида (100%), Конимех туманида 2 та уйдан 2 тасида (100%), Хатирчи туманида 2 та уйдан 2 тасида (100%), Нурота туманида 1 та уйдан 1 тасида (100%), бажарилди.
Бюджетдан ташқари манбаалар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган 265,0 млн. сўм маблағ уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ҳомий томонидан молиялаштирилиши белгиланиб, бугунги кунга қадар 265,0 млн. сўм маблағ ширкатлар маблағи ҳисобидан капитал таъмирлаш ишларига йўналтирилган.
Куз-қиш мавсўмига уйларни жорий таъмирлаш режаси 569 та белгиланган бўлиб, шу йилнинг 1 январ ҳолатига 569 та (100%) уйда таъмирлаш ишлари тугатилди.
Навоий кон-металлургия комбинати, Навоий иссиқлик электр станцияси, ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат сифатини ошириш, энергоресурслар таъминотини яхшилаш борасида мавжуд уй-жой фонди, уларнинг коммуникацияларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишлари доимий ўтказилиб борилмоқда. Ўз вақтида авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида НТМК, НИЭС, ширкатлар таркибида авария-диспетчерлик хизмати ташкил қилиниб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
.
Х усусийлаштириш . 2007 йил 20 июлдаги «2007-2010 йиллар хусусийлаштириш жараёнларини янада чу қ урлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қ илиш чора-тадбирлари тў ғ рисида»ги П Қ -672-сонли қ арор и Дастур и га асосан 38 та корхона ва объектларнинг давлат улушлари ва активлари шунингдек 27 та давлат корхона лари ва объектлари хусусийлаштирилиши белгиланган .
Шундан:
8 та корхона ва объектнинг давлат активлари сотилди. ( Троллейбус паркининг қ урилиши тугалланмаган биноси, “Автой ў л” масъулияти чекланган жамияти, УПП акциядорлик жамиятининг 6 фоиз давлат активи, «Нурота босмахонаси» МЧЖнинг 26 фоиз давлат улуши, «Сабзавотнавуру ғ лари» МЧЖнинг 25 фоиз давлат улуши, «Сувтаъминот» МЧЖнинг 51 фоиз давлат улуши Зарафшон қ урилиш бош қ армасига қ арашли «Ч ў ч қ ахона фермаси» биноси ва « Навоий қишлоқ қурилиш » АЖнинг биноси 0,94 фоиз давлат улуши ) ;
4 та объект инвестиция киритиш шарти билан бепул берилиши к ў зда тутилган . “Навоийтекс” корхонасининг қ урилиши тугалланмаган биноси р еспублика Танлов комиссияси томонидан Туркия давлатининг “Adil Tekstil Sanayi ve Tijaret A.S” компаниясига ва Қ изилтепа туманидаги ф ойдаланилмай турган «Тавоис» КВА «Достон Мунис» хусусий фирмасига инвестиция мажбурияти эвазига бепул берилади.
Вилоятда 1991-2008 йилларда 182 та корхона хусусийлаштирилган, улардан 30 таси тугатилган, 16 таси банкрот деб эътироф этилган, 21 таси қўшиб юборилган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш .
Навоий вилоятида 2009 йил 1 январ ҳолатига барча иқтисодий тармоқлар бўйича 14587 та субъект рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 12887 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этади. Жумладан, 647 таси кичик корхоналарни, 12240 таси микрофирмаларни, 297 таси эса бошқа субъектлардир.
Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМ даги улуши 29,1 фоизни ташкил этган ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 фоизга ошган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМ даги улушининг 14,0 фоизи кичик корхоналарга, 5,8 фоизи якка тартибдаги тадбиркорликка 9,3 фоизи деҳқон хўжаликларига тўғри келади.
2008 йил январ-декабр ойларида 1083 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.
Тижорат банклари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2009 йилнинг ўтган даври давомида вилоят бўйича кичик бизнес субектларига жами 45813,6 млн.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Кичик бизнес субъектларига ажратилган ушбу кредитларнинг 45813,6 млн. сўми банк маблағлари ҳисобидан, 751,7 млн.сўми бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит сифатида ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига ўртача 8500 дан ортиқ киши иш билан таъминланди.
Ушбу ажратилган кредитлар тармоқлар бўйича қўйидагича тақсимотга эга:
-с аноатга 6815,9 млн.сўм ;
-қ ишлоқ хўжалигига 8203.4 млн.сўм ;
-а йланма маблағларни тўлдириш учун 121192,1 млн сўм ;
-қ урилиш ва маиший хизмат кўрсатишга 11658,3 млн.сўм ;
-б ошқа тармоқларга 6943,9 млн.сўм .
Коммунал соҳа. Вилоят ҳ удудида коммунал хизмат к ў рсатиш со ҳ асида 2008 йилда и қ тисодий ислохотларни чу қ урлаштиришнинг устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш б ў йича белгиланган чора - тадбирлар дастури ишлаб чи қ илди. Бугунги кунда ишлаб чи қ илган Дастур асосида ишлар амалга оширилмо қ да.
Вилоятнинг ша ҳ ар туманларида 25 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ташкил этилган б ў либ, уларга бош қ ариш ва фойдаланиш учун жами 392,0 минг кв. метр умумий майдонга эга б ў лган 569 та уй ёки хизмат к ў рсатилиши лозим б ў лган майдоннинг 100 фоиз ми қ дорида берилган. Шунингдек, жойлардаги банк б ў лимларида уларнинг ҳ исоб ра қ амлари очилган.
Вилоятда 2008 йилда 50 та, шундан Навоий ша
ҳ
рида 14 та, Кармана туманида
22 та,
Қ
изилтепа туманида 9 та, Конимех туманида 2 та, Нурота туманида 1 та, Хатирчи туманида 2 та 1991 йилгача
қ
урилган к
ў
п хонадонли
уй-жойларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва му
ҳ
андислик тармо
қ
ларини
мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. Ушбу таьмирлаш ишлари учун жами 885,0 млн. с
ў
м, шу жумладан бюджет мабла
ғ
ларидан 620,0 млн с
ў
м, бюджетдан таш
қ
ари манбалар
ҳ
исобидан
265,0 млн с
ў
м мабла
ғ
ажратилиши белгиланиб, бугунги кунда барча уйларда капитал таъмирлаш ишлари ни
ҳ
оясига етказилди.
2008 йилда 1991 йилгача қ урилган 50 та к ў п қ аватли уй-жойлар капитал таъмирланди
Ў збекистон Республикаси Вазирлар Ма ҳ камасининг 2005 йил 11 февралдаги «Коммунал хизмат к ў рсатиш со ҳ асига замонавий ҳ исобга олиш приборларини ва ресурсларини тежовчи технологияларни жорий этиш дастури т ўғ рисида»ги 61 сонли ҳ амда Ў збекистон Республикаси Вазирлар Ма ҳ камасининг 2006 йил 8-августдаги «Сову қ ва исси қ сув ў лчагич приборларини ў рнатиш дастури т ўғ рисида»ги 166-сонли қ арорларининг бажарилишини таъминлаш ма қ садида вилоятда уй-жой фондига сову қ ва исси қ сувни ҳ иссобга олиш приборларини ў рнатиш б ў йича дастур ишлаб чи қ илган б ў либ, ушбу дастур асосида ишлар амалга оширилди.
Қ ишло қ хўжалиги. Вилоятда 2008 йилда амалдаги нархларда 443,4 млн.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (105,1%) фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида умумий етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми, яъни (106,9%) фоизи Хатирчи туманига, (105,9%) фоизи Нурота туманига, (107,4%) фоизи Қизилтепа туманига, (105,6%) Учқудуқ туманига, (105,1%) фоизи Конимех туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида вилоятда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида фермер хўжаликларининг улуши (24,0%) фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши (70,6%) фоизни ташкил этади.
2009 йилнинг 1 январ ҳолатига 7372 та фермер хўжаликлари рўйҳатдан ўтиб, фаолият кўрсатиб келмоқда. Фермер хўжаликларга жами 229,5 минг гектар ер майдони ажратилган, ҳозирги кунда фермер хўжаликларида 37,1 минг киши иш билан банд.
Шунингдек, деҳқон хўжаликлари 155126 тани ташкил этиб, ҳозирги кунда 23802 минг гектар майдонда дехқончилик билан шуғулланиб келмокда, шулардан юридик мақомини олганлар сони 293 тани ташкил этди.
Вилоят бўйича 2008 йил давомида утган йилга нисбатан 231,0 минг тонна донли экинлар (103%)га, 218,5 минг тонна бошоқли дон (101,2%)га, 215,2 минг тонна буғдой (101,9%)га донли маҳсулотлар етиштирилди.
Шундан 2008 йилда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан 39,4 минг гектарга пахта етиштирилиб олинган ҳосил 84,3 минг тоннани ташкил этди ёки (84,8%)га бажарилди.
Жумладан; Мева 53,9 минг тонна (108,1%), узум 39,5 минг тонна (101,6%), сабзавот 117,4 минг тонна (112,2%), полиз 35,9 минг тонна (121,3%) ҳамда картошка 35,8 минг тонна (123,2%)га етиштирилди.
Ҳисобот даврида вилоятнинг чорвачилик билан шуғулланаёт ган барча турдаги хўжаликларида 2008 йил давомида йирик шохли қорамоллар сони 286,5 минг бош (108,9%)ни, сигирлар 135,0 минг бош (107,9%)ни, қуй ва эчкилар 1699,8 минг бош (105,2%)ни, отлар 14,7 минг бош (103,8%)га, паррандалар 1071,1 минг бош ёки (107,0%)ни ташкил этди
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш бўйича, гўшт 82,6 минг тонна (108,1%)га, сут 238,5 минг тонна (107,8%), тухум 115,8 млн. дона (114,0%), жун 2720,8 тонна (100,0%), қоракул тери 248,6 минг дона (105,3%), пилла 901 тонна (108,0%)га маҳсулотлар етиштирилди.
undefined
undefined
undefined
undefined
Ташки иқтисодий алоқалар
.
2009 йил 1-январ ҳолатига вилоят ташқи савдо айланмаси 924,6 млн. АҚШ доллари бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 101,9 фоизни ташкил этди, ёки 38,7 млн. АҚШ долларига кўпайди.
Вилоят ташқи савдо айланмасида экспортнинг улуши 59,8 фоизни, импорт эса мос равишда 40,1 фоизни ташкил этди.
2009 йил 1-январ ҳолатига жами 553,4 млн. А ҚШ доллари миқдорида экспортга ма ҳсулот чи қарилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 102,8 фоизни ташкил этган. Жумладан: узоқ чет мамлакатларига 427,0 млн. А ҚШ доллари ва Муста қил Ҳамдўстлик давлатларига 126,3 млн. А ҚШ доллари ми қдорида ма ҳсулот экспорт қилинди.
Экспорт таркибида ўтган йилга нисбатан, пахта ма ҳсулотлари 139,5 фоизга , ози қ-ов қат маҳсулотлари 1,9 баробарга, хизматлар 2,4 баробарга, бош қа турдаги ма ҳсулотлар 112,4 фоизга ўсди. Бироқ кимёвий ма ҳсулотлар 95,6 фоизни, қора ва рангли металлар 36,9 фоизни, ташкил қилган.
Умумий экспорт таркибида маҳсулотлар улуши яъни, кимёвий ма ҳсулотлар 64,6 фоизни , пахта толаси 7,0 фоизни, ози қ-ов қат маҳсулотлар и 1,9 фоизни, хизматлар 0,5 фоизни, бош қа турдаги ма ҳсулотлар 25,9 фоизни, қора ва рангли металлар эса 0,1 фоизни, ташкил қилган.
undefined
undefined
undefined
undefined
2009 йил 1-январ холатига импорт ҳажми 371,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,4 фоизга ошган. Бунда, Мустақил Ҳамдўстлик давлатларидан 191,1 млн.АҚШ долларлик ва узоқ чет эл давлатларидан 180,1 млн.АҚШ долларлик маҳсулот вилоят корхоналари томонидан импорт қилинган.
Импорт таркибида ўтган йилга нисбатан озиқ -овқат маҳсулотлари 118,4 фоизга, хизматлар 155,3 фоизга, кимёвий маҳсулотлар 105,7 фоизга, машина ва асбоб ускуналар 121,9 фоизга, бошқа турдаги маҳсулотлар 108,1 фоизга ўсган.
Умумий импортда кимёвий маҳсулотлар 15, 1 фоизни, қора ва рангли металлар 13,6 фоизни, энергия ресурслари 1,2 фоизни, хизматлар 6,5 фоизни, озиқ -овқат маҳсулотлари 0,5 фоизни, машина ва асбоб ускуналар 58,2 фоизни, бошқа турдаги маҳсулотлар 5,0 фоизни ташкил қилган.
undefined
undefined
undefined
undefined
Инвестиция дастури ижроси тўғрисида
Навоий вилояти бўйича жорий йилда хорижий инвестицияларини жалб этиш ҳудудий Дастурига 11 та лойиҳа киритилган бўлиб, бу лойиҳалар бўйича йил давомида 24,4 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган эди, ҳисобот йили якунида 28,3 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилиб, режа 115,6% га бажарилди. 2007 йилнинг мос даврида 3,6 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилга нисбатан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш 277,2% га ўсиши кузатилди ёки 10,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
“2007-2009 йилларда инвестицияларни кенгроқ жалб этиш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш Дастури” бўйича:
2007 йилнинг 17 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган, 02-19-205-сонли “2007-2009 йилларда инвестицияларни кенгроқ жалб этиш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш Дастури”га умумий қиймати 11190,0 минг АҚШ доллари ва 16744,2 млн. сўмлик жами 42 та лойиҳа киритилган.
Жумладан,
2008 йилда 10402,5 минг АҚШ доллари ва 7723,8 млн сўм миқдоридаги 19 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
8 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Жумладан, , “Кармана мой инвест” МЧЖ, “Омад бизнес Зарафшон” МЧЖ, “Қизилтепа қурилиш сервис” МЧЖ, “Қурилиш савдо” МЧЖ, “Навои голд пласт” ХК, “Зарафшон овози” МЧЖ, “Навоий корпет”ХК, “Ортомедфармсервис” ИЧТК корхоналари маҳсулот ишлаб чиқара бошлашди.
4та - “Навбаҳор текс” ЧЭК ва “Қизилқуменгилсаноат” МЧЖ, “Навоийулгуржисавдо” МЧЖ (жамият негизида “Кармана гипс маҳсулотлари” ҚКси ташкил этилди), “Қизилқум селикати”ҚК лойиҳалари тўлиқ молиялаштирилди ва лойиҳани ишга тушириш ишлари бормоқда.
Қолган 7 та лойиҳадан 2 таси қисман молиялаштирилган, аммо, айрим сабабларга кўра лойиҳа ижроси кейинги йилга кўчирилишини сўраб ташаббускор мурожаат этган, яъни “Багил Медикал” ШКнинг бир мартали шприц ишлаб чиқариш лойиҳасига Кореялик ҳамкорлар жалб этилиши муносабати билан уни хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ташкил этилиши 2009 йилда режалаштирилган ва “Таъмирлаш қурилиш монтаж” ИЧКсининг шифер ишлаб чиқариш лойиҳаси ташаббускорнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилиш ишлари молиялаштирилиб, якунланган. Аммо, банк муассасидан ускуна учун кредит олиш масаласи кредит фоизлари юқорилиги учун ташаббускор томонидан рад жавоби берилган ва бошқа манбалар изланиши бошланган.
Ушбу лойиҳалар доирасида 2008 йил якунига кўра, жами 6283,7 минг АҚШ доллари ва 5041,3 млн. сўмлик инвестициялар киритилиб, 1144,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 321 та янги ишчи ўринлари яратилган .
Қ ў шма корхоналар фаолияти .
. Вилоятда 2009 йил 1 январ ҳолатига жами 40 та чет эл инвестицияси иштирокидаги қўшма корхоналар рўйхатга олинган бўлиб, ушбу қўшма корхоналарнинг амалда 39 таси фаолият кўрсатмокда.
Вилоят ташқи савдо айланмасида қўшма корхоналар улуши 14,1 фоиз бўлиб, 131,0 млн.АҚШ долларини ташкил қилган. Шундан экспорт 63,0 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, вилоят экспортида қўшма корхоналар экспортининг улуши 11,4 фоизни, импорти эса 23,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, вилоят импортидаги улуши 6,2 фоизни ташкил қилган.
Қўшма корхоналарнинг экспорт ҳажми 63,0 млн.АҚШ долларига тенг бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,5 фоизга ошган.
2009 йил 1-январ холатига қўшма корхоналарнинг импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,9 фоиз бўлиб, 23,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилган.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолияти давомида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини боса оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Доимий фаолият кўрсатаётган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар қўйидаги тармоқларда ишламоқда: кимё саноати, қурилиш материаллари, машина ва асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, қиммат баҳо металлар ишлаб чиқариш, алоқа, транспорт ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 окябрдаги «2008 йилги маҳсулот ва хизматлар экспорт прогнози тўғрисида»ги ПҚ-711-сонли қарори асосида 2008 йил давомида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар экспорт прогнози 5721,2минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда қўшимча равишда киритилган корхоналар билан биргаликда 6227,87 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди ёки белгиланган прогноз 108,8 фоизга бажарилди. Ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 2688,49 минг АҚШ долларига ошган ёки 175,9 фоизни ташкил этди.
Жумладан:
Навоий шаҳрида – «Бахттекстиль» қўшма корхонаси томонидан 2008 йил экспорт прогнози 1306,2 минг АҚШ доллари бўлиб, ҳақиқатда 2009 йил 1 январ холатига 2745,13 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспортга чиқарилган ва режа 210,1 фоизга бажарилган .
Зарафшон шаҳрида - «Велан» Қ Кси томонидан 2008 йил да 50,0 минг АҚШ доллари миқдорида экспортга маҳсулот чиқариш режалаштирилган бўлиб, хом ашё етишмаганлиги сабабли амалда 7,83 минг АҚШ долларлик махсулотлар экспортга чикарилган .
Кармана туманида - «Навоий тола» МЧЖ томонидан 2008 йил да экспорт прогнози 170,0 минг АҚШ доллари миқдорида режалаштирилган бўлиб, амалда 290,4 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқари лди ёки белгиланган прогноз 170,8 фоизга бажарилган.
«Бентонит» ҚКси томонидан 2008 йил да экспорт прогнози 62,0 минг АҚШ долари миқдорида белгиланган бўлиб, 47,96 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган ёки прогноз 77,3 фоизга бажарил ди .
«Тааэл полимер синтез» ҚКси томонидан 2008 йил экспорт прогнози 130,0 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 13,86 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган ёки режа 10,6 фоизга бажарилган холос. Бунга сабаб корхона фаолият курсатмаётганлиги. Хозирги кунда корхонани тугатиш ишлари бошланган.
Вилоят бўйича ҳудудий экспорт прогнозига кирган корхоналар томонидан қуйидаги маҳсулот турлари экспортга чиқарилмоқда. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари (томат пастаси ва ўрик қайласи), енгил саноат (қоракўл териси, ювилган жун, пахта толасидан калава ип, ва ипак толаси), қурилиш материаллари (бентонит кукуни, мармар, гипс, оҳак), шунингдек, (метанол ташиш, сертификациялаш) хизматлари ҳам кўрсатилмоқда.
Ижтимоий соҳа. Вилоят доимий аҳолиси 2009 йил 1 январ ҳолатига 839,2 минг кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,9 минг кишига кўпайган. Асосий демографик кўрсаткичларлардан бири бўлган ва жамиятда катта ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган табий ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу ҳолатига нисбатан анчага ошган. Ушбу кўрсаткич жорий йилда хар минг кишига 16.6 тадан тўғри келиб, ўтган йилнинг шу даврида ҳар минг кишига 16,3 тани ташкил этади. Туманлар кесимида олиб кўрганимизда Зарафшан шаҳрида жорий йилда бу кўрсаткич ҳар минг кишига нисбатан 18,1 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврида 15,7 тага тўғри келганди. Навоий шаҳрида бу кўрсаткич ҳар минг кишига нисбатан 13,9 тани (2007й.- 12,0 тани), Конимех туманида 14,8,3 тани (2007й. -13,2 тани), Нурота туманида 20,8 тани (2007й. -20,3), Томди тумани 12,3 тани (2007й. -11,1 тани), Хатирчи туманида эса 18,0 тани (2007й. -17,7 тани) ташкил этиб, вилоят кўрсаткичидан ҳам юқори ҳисобланади.
Со ғ ли қ ни са қ лаш тизими б ў й и ча. Вилоят аҳолисига 2009 йил 1 январ ҳолатига келиб 40 та шифохона, 7 та диспансер, 231 та амбулатория поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. 136 та қишлоқ врачлик пункти, 106 та фельдшер акушерлик пункти мавжуд бўлиб, амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати ҳар 10 минг кишига 172 тадан тўғри келади. Аҳолини касалхона ўринлари билан таъминлашни ҳар 10 минг кишига 51 та ўриндан тўғри келади.
2008 йил давомида вилоятимизда умумий ўлим кўрсаткичи ҳар минг кишига нисбатан 4,8 тага тўғри келиб, ўтган йилга қараганда (2007 й.-5,0 тани ташкил этган) анчага пасайган. Шунга қарамасдан 3 та туманда Нурота (2007й.-4,8; 2008й.-5,1 та), Томди (2007й.-4,0; 2008й.-4,2 та), Учкудук (2007й.-4,2; 2008й.-4,9 та), туманларида ушбу кўрсаткичини 2007 йил билан солиштириб қараганимизда бироз ошганлиги кўриниб турибди.
Соғликни сақлаш тизимини Ислоҳ қилиш Давлат дастурининг талабларидан келиб чиққан ҳолда ўтган 2008 йил давомида вилоятимиз даволаш-профилактика муасассаларида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. Жумладан:
Вилоят Онкология диспансери учун ажратилган бино 726,0 млн. сўмлик мукаммал таъмирланиб 60 ўринли стационар ҳамда 50 қатновга мўлжалланган ташкил этилди ва Хитой Халқ Республикаси кредити маблағлари ҳисобидан 194 млн. сўмлик рентген аппарати, маммограф, эзогастродуоденофиброскоп аппаратлари ўрнатилган.
Вилоят эндокринология диспансери стационар бўлими учун ажратилган бинода 52 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ишга туширилган.
150 қатновга мўлжалланган Учқудуқ туман марказий поликлиникаси 380 млн. сўмлик капитал таъмирланиб, ишга туширилган.
11 нафар врачлар клиник ординатурасини битириб, жойларга ишлаш учун тақсимланиб берилаган.
2008 йил давомида 243 нафар врачларнинг малакасини ошириш режалаштирилган бўлиб
Халқ таълими бўйича Бугунги кунда вилоятда 365 та умумий ўрта таълим мактабларида 149,2 минг ўқувчи таҳсил олмоқда ва 202 та мактабгача тарбия муассасаларида эса 25,7 минг та ўрин мавжуд бўлиб, уларда 22,0 минг та бола тарбияланмокдалар. Шу билан бирга вилоятда 2 та мехрибонлик уйлари ва 3 та «Оилавий болалар уй»лари фаолият кўрсатмокда. Таълим 6 та тилда: ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ, тожик ва туркман тилларида олиб борилади. Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10 та туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари, бошқарма тасарруфидаги 14 та таълим муассасалари ҳамда электрон почта, факс, компьютерлараро локал тармоғидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Ўқувчиларнинг 1 смена билан қамрови 75,5 фоизни ташкил қилади.
Маданият ва спорт . Хозирги кунда 1 та Ахборот кутубхоналар маркази ва 46 та ахборот ресурслар марказлари аҳолига хизмат кўрсатиб, улардаги китоб фонди 2213281 тани ташкил этмоқда.
Шу билан бирга вилоятда 3 та кутубхона мавжуд бўлиб улардаги китоблар сони 13987 тани ташкил килади.
Вилоят бўйича 89 та клуб муассасалари мавжуд бўлиб, улардаги ўринлар сони эса 9900 тани ташкил этади.
Вилоят ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларида 549 та (2007 йилда 541та) жисмоний тарбия жамоалари ташкил этилган бўлиб, уларда 208,5 минг киши (2007 йилда 217,4 минг киши) спорт билан мунтазам шуғулланадилар.
Хозирги кунда вилоят аҳолисига 2039 та спорт иншоотлари, шундан 13 та ўйингоҳ, 12 та сузиш бассейнлари, 259 та спорт заллари, 43 та теннис кортлари, хизмат кўрсатмоқда.
