Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

РАСМИЙ САЙТ ОРҚАЛИ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Ҳурматли фойдаланувчи!

Сиздан Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва ушбу мурожаатларга жавоблар олишнинг тартиблари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан асосий мақсад – давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек аҳолининг вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилишларида яна бир қўшимча имкониятдир.

Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиблари

1. Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, мурожаат қилишнинг қўшимча имконияти бўлиб, ҳокимлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган “Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида Низом”га амал қилинади.

2. Расмий сайт орқали қабул қилинган мурожаатлар бир кун муддатда вилоят ҳокимлигининг Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлимига етказилади.

3. Қабул қилинган мурожаатларга жавоб расмий сайтнинг Саволлар - Жавоблар бўлимида эълон қилиб борилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кунгача, агар мурожаатларда турли соҳалар бўйича аниқликлар киритиш каби муаммолар мавжуд бўлса ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ойгача узайтирилиши мумкин. Шахсий ёки расмий сайтда эълон қилинмайдиган жавоб бўлган ҳолда фуқаронинг расмий сайтда кўрсатилган яшаш манзили ёки шахсий электрон почтасига юборилади.

4. Агар мурожаатлар вилоят ҳокимлиги даражасида ҳал этилмайдиган, ноаниқ, тугалланмаган ёки вилоят ҳокимлигига тегишли бўлмаган мурожаат бўлса, кўриб чиқиш учун тегишли бошқа давлат органлари ёки ташкилотларга юборилмайди. Ушбу мазмундаги мурожаатлар қабул қилинмайди ёки кўриб чиқилмайди.

5. Расмий сайт орқали мурожаат қилинганда матн ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги зарур.

6. Мурожаат этувчи фуқароларнинг яшаш манзили, телефон рақамлари ҳамда электрон почта манзили тўғри киритилиши шарт. Нотўғри киритилган реквизитлар мурожаатга жавоб олинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

7. Мазмуни ёки мавзуси жиҳатдан бир хил бўлган мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг такрорий равишда жавоб сайтда эълон қилинмайди, балки бундан аввал ушбу мавзу бўйича мурожаат қилинган саволга берилган жавобга ҳаволалар берилади.

8. Расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш оғзаки, ёзма ёки вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш билан тенг кучлидир.

9. Расмий сайтда вилоят ҳудудидаги барча давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия ва банк тизимлари ёки иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги барча турдаги қонун бузилишлари бўйича мурожаатлар ҳам қабул қилинади, фақат ушбу мурожаат асосли ва ҳаққоний бўлиши талаб этилади. Мурожаат этувчининг тўлиқ реквизитлари кўрсатилиши шарт ва ушбу маълумотлар сир сақланаши кафолатланади. Мурожаат этувчининг тўлиқ реквизитлари кўрсатилмаган ҳолда ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди ва асоссиз мурожаат ҳисобланади.

10. Агар расмий сайт орқали мурожаат қилинганда ва жавобдан қониқиш бўлмаган тақдирда вилоят ҳокимлигининг Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлимига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат этишингиз мумкин. Манзил: Навоий шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 77а уй, телефон: 223


Фамилия, исм ва шарифингиз (*):
Мурожаат қилиш мавзусини кўрсатинг (*):
Доимий яшаш манзилингизни киритинг (*):  
(кўча, уй ва хонадон рақамларини кўрсатинг. масалан, Навоий 51а-55 )
Сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни кўрсатинг (*):  
((масалан, 224ХХХХ, 573ХХХХ), мобиль телефон рақами уяли алоқа компаниясининг коди билан кўрсатилсин, масалан +99879XXXX, +99890XXXX )
Мурожаат матнини киритинг (*):  
(Мурожаат матни 1000 та белгидан ошмасин)
Электрон почта манзилингизни киритинг (*):  
(Сизнинг мурожаатга жавоб ушбу электрон почта манзили орқали юборилади )
Captcha-Picture Ҳимоя кодини киритинг