Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Вилоят хакида

Навоий вилояти 1982 йилда ташкил этилган.


Вилоят жануби- ғарбий томонидан Қора қалпо ғистон республикаси, Бухоро ва Қаш қадарё вилоятлари билан, шимолдан Қозо ғистон республикаси, ва Жиззах вилояти билан, шар қдан Самар қанд вилояти билан чегарадошдир.


Вилоят ҳудуди 111,0 минг кв км б ўлиб, республика ҳудудининг 25 фоизини ёки т ўртдан бир қисмини эгаллайди.


Вилоятда 3 та йирик сув ҳавзаси мавжуд. Шундан Айдарк ў л сув ҳавзаси умумий майдони 145503 га етади. Ушбу сув ҳавзаси 41,5 млрд метр куб сиғимга эга.


Тўдакўл сув ҳавзаси 21673 га майдонни эгаллаб, 1,75 млрд метр куб сув сиғимига эга.


Шўркўл сув ҳавзаси 2516 га майдонни эгаллаб, сув сиғими 0,22 млрд метр кубни ташкил этади.


Ундан ташқари вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳудудида Қуймазор сув омбори мавжуд бўлиб, унинг майдони 650 га ни ташкил этади. Ушбу сув омбори сув сиғими 0,83 млрд метр куб ни ташкил этиб, асосан Бухоро вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди.


Вилоятнинг шимолий ҳудудларида ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 232 мм . ни, жанубий ҳудудларида эса ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 170 мм . ни ташкил этади. Вилоят иқлими мўтадил. Ёз ойларида ҳаво ҳарорати + 48,2 градус темпиратурагача исиб кетиши ва қиш ойларида – 32,3 градусгача совиб кетиши кузатилган.


Вилоятнинг маркази Навоий шаҳри ҳисобланиб, денгиз сатҳидан 340 метр баландликда жойлашган.


Вилоятда 3 та пансионат мавжуд, шундан НТМК таркибида 1 та, “Қизилқумцемент” ОАЖ таркибида 1 та “Навоиазот” ОАЖ таркибида 1 та пансионат аҳолига хизмат қилмоқда.


Ундан ташқари вилоятда халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, вилоят тарихий ўлкашунослик музейи, “Наво” ашула ва рақс ансамбли, хўжалик ҳисобида фаолият олиб борадиган “Ўзбекнаво” ЭБ вилоят бўлими, Навоий Маданият ва санъат коллежи вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда 4 та спорт мактаблари , 10 та шаҳар ва туман Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва улар тасарруфидаги 88 та клуб муассасаси, 5 та маданият ва истироҳат боғлари, 11 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 9 та музейлар вилоятнинг кўп миллатли аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.


Навоий шаҳрида 3 та меҳмонхона қад кўтарган бўлиб, улар шаҳарнинг кўркига кўрк бериб турибди. Вилоятда шунга ўхшаш меҳмонхоналар 9 тани ташкил этиб, ушбу меҳмонхоналарда мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиб келинмоқда.


Ҳозирги кунда вилоятда 90 та диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 77 таси Жомеъ масжидлари, 13 та ноисломий диний ташкилотлардир.


Вилоятда транспорт тизимини ривожлантириш жумладан, шаҳар ва олис қишлоқларга олиб борувчи автотранспорт йўлларини таъмирлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Йўллар равонлашмоқда.


Вилоят таркибида 2 та шаҳар ва 8 та туман, 594 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд бўлиб, ўртача 839,2 минг киши истиқомат қилади. Шундан шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг 49,6 фоизини ёки 416,5 минг кишини, қишлоқ аҳолиси эса 50,4 фоизини ёки 422,7 минг кишини ташкил этади. Аҳолининг зичлиги 1 км. кв га 7,56 киши тўғри келади.


Вилоят аҳолисига 2009 йил 1 январ ҳолатига келиб 40 та шифохона, 7 та диспансер, 231 та амбулатория поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. 136 та қишлоқ врачлик пункти, 106 та фельдшер акушерлик пункти мавжуд бўлиб, амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати ҳар 10 минг кишига 172 тадан тўғри келади. Аҳолини касалхона ўринлари билан таъминлашни ҳар 10 минг кишига 51 та ўриндан тўғри келади.


Бугунги кунда вилоятда иккита олийгоҳ “Навоий давлат педагогика” институти ва “Навоий давлат Кончилик” институти, 570 дан ортиқ таълим муассасалари, шу жумладан 36 5 та умумий ўрта таълим мактаблари, 202 та халқ таълимига қарашли мактабгача ва 27 та мактабдан ташқари таълим муассасалари, 2 та меҳрибонлик уйлари ва 3 та «Оилавий болалар уй»лари , шунингдек 44 та касб-ҳунар коллежлари ва 4 та академик лицейлар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоят хал қ таълими бош қ армаси тасарруфидаги 10 та туман, ша ҳ ар хал қ таълими б ў лимлари, бош қ арма тасарруфидаги 14 та таълим муассасалари ҳ амда электрон почта, факс, компьютерлараро локал тармо ғ идан фойдаланиш кенг й ў лга қў йилган. Ўқ увчиларнинг 1 смена билан қамрови 75,5 фоизни ташкил қилади.


Вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари саноатлашган, Учқудуқ, Томди, Нурота ва Конимех туманлари асосан чорвачилик ҳудудлари саналиб, қоракўлчиликка ихтисослашган. Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманлари деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, асосан пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади.


Навоий вилояти республикадаги йирик индустриал базага эга бўлган аграр вилоятлардан бири ҳисобланиб, ишлаб чиқариш имкониятлари кенг бўлган ҳудуддир. Кейинги йилларда изчил амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида вилоятда саноат соҳасида ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида саноат тармоқлари бугунги бозор талабларига мослаштирилмоқда.


Шу билан бирга бугунги кунда ҳудудда саноат соҳасини янада ривожлантириш, харидоргир, бозорбоп ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида кўпрок чет эл инвестициялари жалб этиш ва замоновий технологик асбоб-ускуналар олиб келишга асосий эътибор қаратилмокда. Бунинг натижасида вилоятдаги йирик саноат корхоналари билан биргаликда бозор талабларига мос кичик саноат корхоналари ташкил этилмокда.


Вилоят корхоналари томонидан олтин, цемент, уран, вольфрам, фосфарид, кимёвий ўғитлар, сунъий тола каби маҳсулотлар ҳамда пахта хом ашёси, буғдой, қоракўл тери, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


Айниқса, Навоий кон металлургия комбинати, Электрокимёзаводи, Навоий иссиқлик электростанцияси, «Қизилқумцемент» ОАЖ, «Навоийазот» ОАЖ ва «Амантайтау Голдфилдс», «Бентонит» каби қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил якунларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, вилоятда бозор ислоҳотларини жадаллаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришга қаратилган вазифаларнинг амалга оширилиши вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.


2008 йил давомида вилоятда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида барча хўжалик фаолияти соҳаларида, жумладан, ички бозорни истеъмол моллари билан тўлдириш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Вилоят тарихи
 

 

    Темир Шайх қадамжоси, Амир Абдуллахоннииг уйи сингари кўплаб бинолари яксон қилинди. Уларнинг ўрнида турли мақсадларда идоралар қурилди. Аксарият тарихий обидалар бузилиб, ўрни пахта майдонларига айлантирилди. Жумладан, Кармананинг ғарбий чегарасида жойлашган Работи Малик ёдгорлиги ҳам мана шундай фаросатсизлик оқибатида қарийб йўқолиб кетиш арафасида эди.
    Работи Малик Марказий Осиёдаги монументал меъморчилик ёдгорликларидан биридир. Ҳозирда Работнинг пештоқи ва Сардобаси қолган. Қадимда Работ карвонсарой, меҳмонхоналар, овқатланиш хоналари ва таҳоратхона кабилардан иборат бўлган. Мазкур обида 1069-1070 йилларда подшоҳ, Шамсулмулк Носир ибн Иброҳим (1068-1080) томонидан барпо этилган деб тахмин қилинади.
Қадим Кармана тарихидан гувоҳлик бериб турувчи яна бир обида Работи Малик рўпарасида жойлашган Сардобадир. Сардоба ичимлик суви сақланадиган иншоот бўлиб, карвонсаройга ташриф буюрган йўловчиларнинг чанқоғини босишда, туялари ва от-уловларини суғориб олишларида сув манбаи вазифасини ўтаган. Археологик қазишмалар жараёнида Сардоба ҳовлисидан қадимий сопол қувурларининг чиқиши, бу ерда минг йил бурун ҳам маданият ва фан тараққий этганлигини кўрсатиб турибди. Қадимда сополдан ясалган сув қувурларидан фойдаланиш Зарафшон воҳасида кенг тарқалганлиги ҳақиқатдир. Самарқанду Бухоро оралиғидаги жойларда ХI асрдаёқ жумракли сув қувурлари мавжудлиги археологларимиз томонидан эътироф этилган эди.
    Кармана туманининг яна бир машҳур тарихий ёдгорлиги Карманадан тахминан 40 км. шимолий ғарб томонда жойлашган Ҳазора қишлоғи ёнидаги Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи ва масжидидир. Мавлоно Ориф Саййид Амир Кулолнинг энг яқин шогирди, ислом оламида Нақшбандий билан тенг эҳтиромга лойиқ пир, кароматлар ва башоратлар кўрсатиш қобилиятига эга валийдир. Мавлоно Орифнинг қабрлари ва масжиди муқаддас зиёратгоҳлардан саналади. Баъзи бир манбаларда масжид ХI асрда қурилган, деб қайд этилади. Тарихда шундай валий яшаганлиги ҳақида маълумотлар анчагина. Мавлоно Ориф Деггароний 1312 йилда туғилиб, 1375 йилда вафот этган.
Кармана ХХI асрга янги маданий марказ қиёфаси билан кириб келди. 2001 йилда Президент И.А.Каримов ташаббуси билан шаҳарнинг марказий йўллари қайта таъмирланди. Қосим Шайх ансамбли қайта тикланди ва зиёратгоҳга айлантирилди.