Валюталар курси

Сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

AQUR Travel

Навоий вилояти деганда – аввало кўз олдимизга буюк шоиримиз Алишер Навоий номини шарафлаб келаётган, кўнгли очиқ, заҳматкаш, саховатли инсонлар, бунёдкорлик билан банд бўлган кўп миллатли халқни тасаввур қиламан. Навоий вилояти деганда – бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексин чўл ва далалар, бепаён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Навоий вилоятида Оллоҳ ўзи халқимизга инъом этган, юртимиз салоҳиятини юксалтиришга хизмат этадиган, бошқача айтганда, белимизни бақувват, қадр – қимматимизни  баланд, қўлимизни узун қиладиган, одамларимизнинг фаровон турмушларига асос бўладиган кўп – кўп  табиий бойликларнинг улкан заҳиралари мавжуд. Булардан энг асосийси – ўзининг юксак сифати билан бутун дунёга машхур бўлган қизилқум олтинидир. Нуфузли Токио биржаси ўзбек олтинига сифат сертификати бериб, уни олтин эталони – яъни бутун дунё бўйича тилла сифатини баҳолашнинг мезони қилиб белгилаб қўйди. Кўҳна тарихимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз ҳақида гапирганда, биринчилардан бўлиб Алишер Навоий ҳазратлари кўз олдимизга келади. Чунки мўътабар зот миллатимизнинг шарафини кўкларга кўтарган, юртимиз довруғини бутун оламга тараннум этган.

 

Ислом Каримов

Янгиликлар

18.08.2010
17 август куни ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 19 йиллигига бағишлаб спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Гимнастрада вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Гимнастика федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашдилар.
18.08.2010
Яқинда вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва "Маҳалла" хайрия жамғармаси ҳамкорлигида "Энг фаол маҳалла маслаҳатчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча туманларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар уч шарт бўйича беллашдилар.
17.08.2010
Мамлакатимизда 2004 йилда ташкил топган "Меҳр нури" жамоат Фонди томонидан халқимизга хос бўлган олийҳимматлик, ҳамжиҳатлик, меҳмондўстлик анъаналарига таянган ҳолда кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинаяпти. Айниқса, "Ижтимоий ҳимоя" йўналиши доирасида имконияти чекланган болалар, нуронийлар, кам таъминланган оилалар учун ҳайрия тадбирларини ўтказиш, моддий ва маънавий ёрдамга муҳтож кишиларнинг кўнгилларига эзгулик, мурувват нурларини улашиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Фонд фаолиятининг бош мақсадидир.
15.08.2010
Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ҳашар умрбоқий анъаналаримиздан бўлиб, асрлар давомида озодалик, саришталик ва фаровонликка хизмат қилиб келмоқда.