- Вилоят хакида
- Ташкилий тузулма
- Ҳудудлар ҳақида
- Кўрсаткичлар
- Хисоботлар
- Макроиқтисодий кўрсаткичлар
- Молиявий аҳвол
- Саноат
- Модернизация
- Маҳаллийлаштириш
- Кўп қаватли уйларни таъмирлаш
- Хусусийлаштириш
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
- Коммунал соҳа
- Қишлоқ хўжалиги
- Ташки иқтисодий алоқалар
- Инвестиция дастури ижроси тўғрисида
- Қўшма корхоналар фаолияти
- Ижтимоий соҳа
- Максадли дастурлар
- Меъёрий хужжатлар
- Тадбирлар
- Фото галерея
- Инвестицион мухит
Карор ва Фармойишлар
Валюталар курси
Сўровнома
Бошка сайтлар
- Ўзбекистон Республикасининг Хукумат портали
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис конунчилик полатаси
- Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги
- АКТни ривожлантириш бўйича мувофиклаштириш кенгаши
- Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
- infoCOM.UZ журнали

Навоий вилояти деганда – аввало кўз олдимизга буюк шоиримиз Алишер Навоий номини шарафлаб келаётган, кўнгли очиқ, заҳматкаш, саховатли инсонлар, бунёдкорлик билан банд бўлган кўп миллатли халқни тасаввур қиламан. Навоий вилояти деганда – бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексин чўл ва далалар, бепаён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Навоий вилоятида Оллоҳ ўзи халқимизга инъом этган, юртимиз салоҳиятини юксалтиришга хизмат этадиган, бошқача айтганда, белимизни бақувват, қадр – қимматимизни
баланд, қўлимизни узун қиладиган, одамларимизнинг фаровон турмушларига асос бўладиган кўп – кўп
табиий бойликларнинг улкан заҳиралари мавжуд. Булардан энг асосийси – ўзининг юксак сифати билан бутун дунёга машхур бўлган қизилқум олтинидир. Нуфузли Токио биржаси ўзбек олтинига сифат сертификати бериб, уни олтин эталони – яъни бутун дунё бўйича тилла сифатини баҳолашнинг мезони қилиб белгилаб қўйди. Кўҳна тарихимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз ҳақида гапирганда, биринчилардан бўлиб Алишер Навоий ҳазратлари кўз олдимизга келади. Чунки мўътабар зот миллатимизнинг шарафини кўкларга кўтарган, юртимиз довруғини бутун оламга тараннум этган.
Ислом Каримов
Янгиликлар
24.06.2009
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан талабаларнинг ёзги таътилда фойдали меҳнат билан банд бўлишига кўмаклашиш мақсадида “Бунёдкор” меҳнат гуруҳлари ташкил этилмоқда. Навоий вилоятида 500 дан зиёд талаба ушбу лойиҳада иштирок этмоқда.
17.06.2009
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича БМТ Тараққиёт Дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси томонидан сенаторлар, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг раҳбар ҳодимлари, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларидан келган бир қатор тегишли ташкилот вакиллари иштирокида вилоятимизда ўтказилган ҳудудий семинар республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг қамровли дастурини бажаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрнини муҳокама қилишга бағишланди.
12.06.2009
Яқинда Навоий компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1112-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги «Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг лойиҳаларини ваколатли органлардан бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўқув-семинари бўлиб ўтди.
04.06.2009
Спортнинг оммавийлигини ошириш, хотин-қизларнинг оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш юзасидан вилоятимизда изчил иш олиб борилаяпти. Турли спорт мусобақаларида уларнинг муваффақиятли иштирок этишаётгани ана шу эътиборнинг натижасидир.
